Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Кекса ёшдаги одамларда орал регидратация

Кекса ёшдаги одамларда орал регидратация

65 ёшдан ошган одамлар кекса ёшдаги одамлар ҳисобланади. Ўз навбатида, “гериатрик пациент” тушунчаси  энг аввало ёш билан эмас, балки одамнинг анча қувватсизлиги ва кўплаб касалликлари билан боғлиқ. Гериатик пациентларни парваришлашнинг асосий мақсади – уларнинг  ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятини сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида уларнинг функционал ҳолатини яхшилаш ва сақлаб туришдан иборат [1].

Кекса ва қари ёшдаги одамларда дегидратация  оғир муаммолардан бири ҳисобланади [1].  Лимфа, юрак-қон томир, овқат ҳазм қилиш ва сийдик тизимининг тўлиқ ишлаши учун етарли миқдордаги суюқлик зарур.  Лекин ёш ўтган сари организмда умумий сув миқдори камайиши юз беради, бу юқорида санаб ўтилган тизимларнинг ишини ёмонлаштиради [2]. Масалан, ёш одамда организмдаги сувнинг жами миқдори  тахминан 60% ни, 70 ёшдаги пациентда эса  – тахминан 40% ни ташкил этади [3].

1-расм. Организмда сув миқдорининг ёшга қараб камайиши

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кекса ёшдаги аёлларга ҳар куни 2,2 л, эркакларга эса – 2,9 л суюқлик ичишни тавсия этади. Лекин ҳақиқий ҳаётда 70 ёшдан ошган ўртача статистик одам 1,5 л дан кам суюқлик ичади [4]. Бу ёшда етарлича сув ичмасликнинг сабаблари  жисмоний чекланганлик, ҳожатга чиқишдаги қийинчиликлар, фикрлаш ва руҳий ҳолатнинг бузилиши, кўп миқдорда дори-дармонлар қабул қилиш ҳисобланади, улар сув мувозанатини бузилишига олиб келиши мумкин.

Дегидратациянинг ёш билан боғлиқ хусусиятлари, клиник кўриниши ва хавфини баҳолаш

Дегидратациянинг ёш билан боғлиқ хусусиятлари:

  • суюқликнинг танадаги фоиз миқдори камлиги сабабли суюқлик захирасининг камлиги;
  • чанқоқни ҳис қилишнинг камайиши
  • мушак/ёғ тўқималари нисбатининг камайиши (бу муҳим, чунки мушакларда ёғ тўқималарига қараганда 2-7 марта кўпроқ сув сақланади);
  • дегидратация симптомларини аниқлашдаги қийинчиликлар (коллаген ва тери ости ёғ қаватининг камайиши муносабати билан тери таранглигининг камайиши ва кўзларнинг ботиқлиги, оғиз шиллиқ қаватининг қуруқлигига олиб келадиган ва сувсизланишни ўз вақтида ташхислашни қийинлаштирадиган ўпка ва юракнинг сурункали касалликлари натижасида тез-тез нафас олиш);
  • деменция;
  • диуретикларни  қабул қилиш [2].

2-расм. Кекса ёшдаги шахсларда дегидратациянинг юқори хавфи

Дегидратация бир қатор оғир патологик ҳолатлар билан боғлиқлиги сабабли хавфли.

Дегидратация билан боғлиқ соғлиқ бузилишлари:

  • йиқилиш ва синишлар;
  • онгнинг ва фикрлашнинг бузилиши;
  • қабзиятлар;
  • сийдик чиқариш тизимининг инфекциялари;
  • буйрак етишмовчилиги;
  • дори-дармонларнинг потенциал токсиклигининг ошиши;
  • яралар битишининг секинлашиши;
  • ортостатик гипотензия (горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтишда  артериал босимнинг >20 мм симоб устунидан пасайиши);
  • тана ҳарорати кўтарилиши;
  • қандли диабетда глюкоза миқдорини назорат қилишнинг ёмонлашиши [6].

Турли тадқиқотлар маълумотларига кўра дегидратация хавфи ҳар-хил омиллар билан боғлиқ (1-жадвал).

1-жадвал. Кекса ёшдаги шахсларда дегидратация хавфини баҳолаш (7)
Vivanti, 2010 [8]Vivanti, 2008 [9]Wotton [10]Mentes, Wang [15]Zembrzuski [12]NHS East of England [13]GULP [11]Mentes [14]
Анамнез маълумотлари
ЁшXX✓     70+✓     85+✓        85+XX✓     85+
Қабзият/ сийдик тутолмасликXXXXX
Ич суриши/ қайт қилишXXX
Овқатдан чекланишларXXXXX

 

1-жадвал. Кекса ёшдаги шахслардадегидратация хавфини баҳолаш (7)
Vivanti, 2010 [8]Vivanti, 2008 [9]Wotton [10]Mentes, Wang [15]Zembrzuski [12]NHS East of England [13]GULP [11]Mentes [14]
Данные анамнеза
Ютишнинг қийинлашувиXXXX
Бош айланишиXXXXXXX
Чанқоқни ҳис қилишX
Ёмон кайфиятXXXXXX
Баъзи препаратларни қабул қилишX
Кўплаб йўлдош касалликлар 

X

 

X

 

✓      3+

 

X

 

X

 

X

 

X

 

✓      4+

Чекланган ҳаракат/йиқилиш/кескин ҳолсизлик 

 

 

 

 

X 

 

ОғриқXXXXXXX
Стационарда яқинда даволанганликXX 

X 

XXX
Сийдик чиқариш йўлининг такрорий инфекциялариXX 

 

 

X 

 

Кўришнинг бузилишиXXXXXXX
Кўрик ва кузатув маълумотлари
Суткада ичилган ва чиқарилган суюқлик нисбатиX 

 

X 

 

 

 

Артериал қон босими/пульсX
Онгнинг чалкашишиX
Уйқучанлик, летаргияXXXXXX
Оғиз қуриши, кўзлар қуруқлиги, тери қуруқлигиX
ИситмаXXX
Нафас олиш тезлиги ошишиXXXXXX
Етарли бўлмаган тўлаликX
Очиқ яралар мавжудлигиXXXXXX
ТерлашXXXX
Текширишлар натижалари
ГипергликемияXXXXXX
Сийдик рангининг тўқлигиXX
Сийдик зичлигининг юқорилигиXXXXX

Умуман олганда, кекса одамларда дегидратация хавфининг барча омилларини 4 та катта гуруҳга бўлиш мумкин (3-расм)

Дегидратациянинг энг муҳим клиник белгилари: қўлтиқ ости терлашининг камайиши, тери таранглигининг пасайиши, оғиз шиллиқ қаватининг қуруқлиги, яқин орада юз берган онг бузилиши, сийдик рангининг тўқлиги [16]. Шунингдек, гиповолемик шок белгиларига ҳам эътибор қаратиш зарур: совуқ ва ёпишқоқ тери, сийдик ажралиб чиқишининг камайиши, бўйин веналарининг яссиланиши,  онгнинг бузилиши, юрак иш унумининг пасайиши.

3-расм. Кекса ёшдаги шахсларда регидратация хавфи омиллари

Кекса ёшдаги шахсларда регидратациянинг ўзига хос хусусиятлари

Кекса ёшдаги шахсларда регидратация пациентнинг когнитив ўзгаришлари, унинг жисмоний чекланишлари, шунингдек сийдик тутиб тура олмаслик ва бунинг оқибатида сув ичишни истамаслик  сабабли қийинлашади. Регидратация тактикасини  сувсизланиш даражасига боғлиқ ҳолда танлаш зарур. Масалан, енгил дегидратацияда орал регидратация, ўртачада – орал ва вена ичига регидратация ( баланслашган кристаллоидлар эритмаси ёрдамида) қўлланилади. Асосий белгилари гипотензия ва тахикардия бўлган оғир дегидратация ҳолларида веналар ичига регидратация, имкони бўлса орал регидратация билан бирга тайинланади.

2-жадвал. Дегидратацияни коррекциялаш учун зарур суюқлик миқдорини ҳисоблаш
ҲисоблашДегидратациягача вазни (кг) – айни вақтдаги вазни (кг) = 
Танқисликни қоплаш тактикаси
СуткаҚопланган танқислик улуши (%)Базавий кунлик эҳтиёжлар
150Камида 1500 мл
225Камида 1500 мл
325Камида 1500 мл
Изоҳ. Суткалик суюқлик истеъмоли ўз ичига базавий кунлик эҳтиёж + тегишли танқислик улушини олиши керак

Кекса ёшдаги пациентлар коморбид (йўлдош) касалликларининг кўплиги ва умумий ҳолсизланиши билан тавсифланади. Шунинг учун бу пациентларда ҳар қандай даволашнинг хавфсизлиги алоҳида аҳамият касб этади. Орал регидратация суюқлик ва электролитлар танқислигини секин-аста физиологик йўл билан тўлдириш имконини беради ва бир қатор бошқа афзалликларга эга.

Профилактика

Орал регидратациянинг вена ичига регидратациядан афзалликлари [17]:

  • вена ичига регидратациядан анча физиологик;
  • юқори самарадорлик;
  • жуда яхши хавфсизлик профили ( инфузияларга хос бўлган асоратлар ривожланиш хавфисиз);
  • қийматининг пастлиги.

Кекса ёшдаги шахсларда дегидратациянинг олдини олиш бўйича тавсиялар [16]:

  • ёрқин чашкалардан фойдаланинг;
  • кулерлар ва сув баллонларини қўлланг;
  • ҳар 1,5 соатда ва муайян ҳаракатлар  (душ қабул қилиш, ҳожатхонага кириб-чиқиш, дори қабул қилиш)дан  сўнг сув таклиф қилинг;
  • овқат устидан сув ичиш ва суюқ овқат (шўрва, желе, йогурт, мева пюрелари, мороженое) истеъмол қилишни рағбатлантиринг;
  • суюқлик ичиш ва сийишни ҳисобга олиш журналини юритинг;
  • агар 7 кун мобайнида тана массасининг 4% дан кўп йўқотилиши кузатилса 3 кунга фаол орал регидратация тайинлаш мақсадга мувофиқ.
  • оғир дегидратация ҳолатларида шифохонага ётқизиш ва вена ичига регидратация қилиш зарур.
3-жадвал. Тана вазнига боғлиқ ҳолда суюқликка эҳтиёж (16)
Вазн (кг)≤3035404550556065707580859095100105
Суюқликка эҳтиёж (л/сутки)1,71,71,81,92,02,02,12,22,32,32,42,52,62,62,72,8

4-расм. Сув истеъмолини ошириш бўйича маслаҳатлар

Тиббий мақсадлар учун ReO суви
(«Юрия-Фарм»)

Таркибида барча зарур электролитлар ва сорбитол бўлган тиббий мақсадлар учун ReO суви орал регидратацияда фойдаланиш учун тайёр эритма ҳисобланади. Сорбитол – бу энергиянинг қўшимча манбаи бўлиб, уни организм ҳужайралари инсулин иштирокисиз ўзлаштиради. ReO таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар йўқ ва у ёқимли таъмга эга.

4-жадвал. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби
ТаркибиМиқдори
Na+900 мг/л
K+160 мг/л
Mg2+50 мг/л
Ca2+50 мг/л
Cl-1600 мг/л
HCO3-300 мг/л
Сорбитол90 мг/л
Углекислота0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

ReO сувининг афзалликлари

  • мувозанатлаштирилган таркибга эга;
  • сув-туз мувозанатини тиклаш ва сақлаб туришга ёрдам беради;
  • таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ;
  • ёқимли таъмга эга, уни ҳатто кўнгил айниганда ҳам ичиш осон;
  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади;
  • диурезни нормаллаштиради, интоксикацияни пасайтиради [18].

Адабиётлар рўйхати

  1. Volkert , et al. ESPEN guideline on clinical nutrition and hydration in geriatrics. Clinical Nutrition. 2019; 38: 10-47.
  2. Miller J. Dehydration in the older adult. Journal of Gerontological Nursing. 2015; 41 (9): 8-13.
  3. O’Donnell E. Assessing fluid and electrolyte balance in elders. American Journal of Nursing. 2013; 95: 40-46.
  4. Thomas R., et al. Understanding clinical dehydration and its treatment. Journal of the American Medical Directors Association. 2008; 9: 292-301.
  5. Hydration in the Available at: https://www.hydrationforhealth.com/en/hydration-science/hydration-lab/ hydration-aging.
  6. Thomas Why is dehydration a problem in older patients and care home residents? Nursing Times [online]. 2020; 116 (8): 45-48.
  7. Oates L., Price C.I. Clinical assessments and care interventions to promote oral hydration amongst older patients: a narrative systematic review. BMC Nurs. 2017; 16 (4).
  8. Vivanti , Harvey K., Ash S. Developing a quick and practical screen to improve the identification of poor hydration in geriatric and rehabilitative care. Arch. Gerontol. Geriatr. 2010; 50 (2): 156-164.
  9. Vivanti , Harvey K., Ash S., Battistutta D. Clinical assessment of dehydration in older people admitted to hospital. What are the strongest indicators? Arch. Gerontol. Geriatr. 2008; 47: 340-355.
  10. Wotton , Crannitch K., Munt R. Prevalence, risk factors and strategies to prevent dehydration in older adults. Contemp. Nurse. 2008; 31: 44-56.
  11. Food First team, part of SEPT Community Health Services GULP tool. 2012. Available at: http:// www.sept.nhs.uk/wp-content/uploads/2014/07/GULP-Dehydration-risk-screening-tool.pdf.
  12. Zembrzuski D. A three-dimensional approach to hydration of elders: administration, clinical staff, and in-service education. Geriatr. Nurs. 1997; 18 (1): 20-26.
  13. NHS East of Adult intelligent fluid management bundle. 2011. Available at: http://www.harmfreecare.org/ wp-content/uploads/2012/04/In-Action-Direct-Upload-EOE-3.pdf.
  14. Mentes C., Iowa-Veterans Affairs Nursing Research Consortium. Hydration management protocol. J. Gerontol. Nurs. 2000; 26 (10): 6-15.
  15. Mentes , Wang J. Measuring risk for dehydration in nursing home residents. Evaluation of the dehydration risk appraisal checklist. Res. Gerontol. Nurs. 2011; 4 (2): 148-56.
  16. Woodward Guidelines to ef fective hydration in aged care facilities. Heidelberg Repatriation Hospital, 2013.
  17. Greenough W.B. Oral rehydration therapy as an alternative to intravenous therapy in dehydrated older people. Annals of Long-Term Care: Clinical Care and 2016; 24 (2): 34-38.
  18. Кирпач Г. RеО вода для медичних цілей гармонія води та електролітів у пляшці. Современная фармация. 2021;

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш