Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Ичак инфекцияларида сувсизланиш

Ўткир ичак инфекциялари – юқумли касалликлар гуруҳи бўлиб, улар учун тўсатдан  бошланиш, диарея, баъзида эса – кўнгил айниши ва қайт қилиш, тана ҳароратининг ошиши, қорин ва мушаклардаги оғриқ, иштаҳанинг йўқолиши каби белгилар хосдир.

 

 

1-расм. Гастроэнтерит белгилари

 

Ўткир ичак инфекциялари одатда бир неча кундан кейин ўзи ўтиб кетади, лекин 2 ҳафтагача ҳам давом этиши мумкин. Ичак инфекцияларига бактериялар, вируслар ёки паразитлар сабаб бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда антибиотиклар керак бўлмайди ва улар фақат беморнинг аҳволини ёмонлаштириши мумкин.

Ичак инфекцияларида нима қилиш керак?

Ўткир ичак инфекцияларининг асосий асорати ва  хавфи – бу сувсизланиш. Сувсизланиш даражасини баҳолашда  суюқлик истеъмол қилиш ҳажми, сийиш ҳажми, диарея ва қайт қилишлар сонига эътибор бериш керак.

Унча юқори бўлмаган ёки ўртача сувсизланишда орал регидратация  худди вена ичига юбориладиган регидратация каби самарали бўлади ва шифохонага ётқизишнинг (Listernick R. ва ҳаммуаллифлар, 1986; Cohen M. ва ҳаммуаллифлар, 1995) олдини олади. Орал регидратация олган 25 нафар болалардан фақат 1 бола  эритмаларни вена ичига юборишни талаб қилади (Hartling L. ва ҳаммуаллифлар, 2006).

Иштаҳа очилганида овқатланишни қайнатилган гуруч ва картошка, тост, банан каби маҳсулотлардан бошлаш зарур. Таркибида кофеин бўлган ичимликлар, алкоголь, ёғли ва ширин овқатлар, сут маҳсулотларини (кефир ва ширин бўлмаган йогуртдан ташқари) истеъмол қилмаслик керак.

Врачга қачон мурожаат қилиш керак?

Болаларда ўткир ичак инфекцияси юз берган ҳолларда қуйидаги белгилар пайдо бўлганда врачга мурожаат қилиш зарур:

  • онгнинг бузилиши;
  • қусуқ массаларида қон ёки сафро пайдо бўлиши;
  • юзнинг кўкариб кетиши;
  • тинмай йиғлаш, кучли таъсирчанлик;
  • нуқтасимон қизилча пайдо бўлиши;
  • оёқ-қўлларнинг совиб кетиши;
  • тез-тез нафас олиш;
  • ҳарорат 40 °С дан кўтарилиши.

Катталарда қуйидаги белгилар хавфли ҳисобланади:

  • 40 °С дан ошган ҳарорат;
  • 24 соат ва ундан ортиқ тўхтамай давом этадиган ич кетиши;
  • 48 соат ва ундан ортиқ давом этаётган қайт қилиш;
  • қусуқ массаси ва нажасда қон пайдо бўлиши;
  • кучли сувсизланиш белгилари (кучли чанқоқ, сийишнинг кескин камайиши ёки умуман сиймай қўйиш, бирдан юз берадиган ҳолсизлик, бош айланиши)нинг пайдо бўлиши;

Врачга шунингдек ўткир ичак инфекцияси симптомлари болаларда 2 кундан кўп ёки катталарда 5 кундан кўп давом этаётган бўлса мурожаат қилиш зарур.

Қанча суюқлик ичиш керак?

Болалар учун суюқлик ҳажмини вазнига қараб жадвал ёки оддий формула ёрдамида ҳисоблаб чиқиш зарур: вазнни (кг) 75 га кўпайтириш орқали. Агар боланинг вазни аниқ бўлмаса,  ёш бўйича баҳолашдан фойдаланиш мумкин.

Вазн Ёш Орал регидратация учун дастлабки                4 соатда берилиши зарур бўлган  эритманинг тахминий миқдори
<5 кг <4 ой 200-400 мл
5-7,9 кг 4-11 ой 400-600 мл
8-10,9 кг 12-23 ой 600-800 мл
11-15,9 кг 2-4 ёш 800-1200 мл
16-29,9 кг 5-14 ёш 1200-2200 мл
≥30 кг ≥15 ёш 2200-4000 мл

Агар одам кўпроқ суюқлик ичишни истаса, кўпроқ бериш мумкин.

Чақалоқларга суюқлик шприц (игнасиз), кичкинтойлар ва катта болаларга – қошиқ ёки чашкада берилади. 2 ёшгача бўлган болаларга ҳар 1-2 дақиқада  чой қошиқда сув бериш, катта болаларни эса ўзлари мустақил чашкадан тез-тез ҳўплаб сув ичиб туришларини рағбатлантириш зарур. Қайт қилишда 5-10 дақиқа кутиб туриш ва регидратацияни давом эттириш керак.

Нима ичиш зарур?

Диарея ва қайт қилишда нафақат сув, балки тузлар ҳам йўқотилади. Шунинг учун минерал таркиби бўйича мувозанатлаштирилган, таркибида натрий, калий ва магний бўлган ичимликлар энг мақбул ҳисобланади.

 

2-расм. Сув-туз мувозанатини тиклаш

 

Тиббий мақсадлар учун ReO суви
(«Юрия-Фарм»)

Тиббий мақсадлар учун ReO суви мувозанатлаштирилган таркибга эга ва сув-туз мувозанатини тиклаш учун энг муҳим электролитлар билан бойитилган. Ёқимли нимшўр таъми сабабли ReO сувини ҳатто ичак инфекцияларида кўп учраб турадиган кўнгил айнишларида ҳам оз-оздан ичиш имконини беради.

Қандай қилиб ичак инфекцияларининг олдини олиш мумкин?

Ичак инфекцияларининг олдини олишнинг асосий чоралари  қўлларни тез-тез ювиб туриш ва умуман гигиенага яхши риоя қилиш ҳисобланади. Кичик ёшдаги болаларда эмизиш ичак инфекциялари учрашини ва шифохонага ётиш сонини пасайтиради. Сабзавот ва меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш; хом гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаслик зарур. Бундан ташқари, сифатли ичимлик сувини ичиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар рўйхати

  1. Hartman S., et al. Gastroenteritis in children. Am. Fam. Physician. 2019; 99 (3): 159-165.
  2. Available at: https://www.healthline.com/health/gastrointestinal-infection.
  3. Listernick R., Zieserl E., Davis A. Outpatient oral rehydration in the United States. AJDC. 1986; 140211-215.
  4. Cohen M.B., Mezoff A.G., Laney Jr. D.W., et al. Use of single solution for oral rehydration and maintenance therapy of infants with diarrhea and mild to moderate dehydration. Pediatrics. 1995; 95639-645.
  5. Hartling L., Bellemare S., Wiebe N., Russell K., Klassen T., Craig W. Oral versus intravenous rehydration for treating dehydration due to gastroenteritis in children. Cochrane Database Syst. Rev. 2006; 2006 (3): CD004390.