Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Болаларда орал регидратация

Сувсизланиш ёки дегидратация – организмда сув танқислиги билан кечувчи сув-туз мувозанатининг бузилишидир. Дегидратация сув ва электролитлар йўқотилиши ўз вақтида тўлдирилмаганида юзага келади, яъни уларнинг танқислиги кузатилади [1]. Дегидратация сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: суюқлик ичишнинг камайиши, унинг сийдик, нажас, қусуқ массалари билан кўп чиқиб кетиши, қон йўқотилиши, организмдаги суюқлик дисбаланси (асцит, плеврада сув тўпланиши), суюқликнинг капилляр йўқотилиши (куйиш ва сепсисда) (расм) [2 билан адаптацияланган].

1-расм. Болаларда дегидратацияни келтириб чиқарадиган сабаблар

Изоҳ. *Бундай ҳолларда оғриқ сабабли суюқлик ичиш чегараланади

Болалар дегидратацияга катталарга қараганда таъсирчан бўлади, чунки бола танаси юзасининг тана вазнига нисбати катталардагига қараганда анча кўпроқ бўлади [2, 3]. Ёш болаларда дегидратациянинг кўп учрайдиган сабаблари ич кетиши ва қайт қилиш ҳисобланади [4].

Дегидратация хавф гуруҳларига кирадиган болалар [5]:

  • 1 ёшгача, энг аввало 5 ойликкача бўлган болалар;
  • туғилганида тана вазни кам бўлган болалар;
  • охирги 24 соатда 6 ёки ундан кўп марта ичи кетган болалар;
  • охирги 24 соатда 3 ёки ундан кўп марта қайт қилган болалар;
  • айни вақтда суюқлик ича олмайдиган болалар;
  • касаллик вақтида эмизилиши тўхтатилган болалар;
  • ёшига нисбатан етарли даражада тана вазнига етмаган болалар.

Дегидратация патогенези

Қайт қилиш, ич кетиши, кучли тер ажралиши ёки бошқа йўл билан йўқотиладиган суюқлик таркибида муайян концентрацияда тузлар бўлади, шунинг учун суюқлик йўқотилиши ҳар доим тузларнинг йўқотилиши билан бирга кечади. Йўқотилган тузлар (электролитлар) нинг аниқ миқдори ва характери дегидратация сабабларига боғлиқ. Масалан, бикарбонатлар қайт қилишда эмас, балки диареяда анча кўп миқдорда йўқотилади.

Суюқлик йўқотилиши барча органлар ва тўқималарнинг тўлиқ ишлашига тўсқинлик қилади, шу сабабдан одамнинг ўзини ҳис қилиши ёмонлашади. Ўз навбатида, тузлар (электролитлар)нинг йўқотилиши, ва аксинча, улар концентрациясининг сув йўқотилиши натижасида ортиб кетиши хавфли ҳисобланади, чунки талваса, юрак ритмининг бузилиши ва ҳатто юракнинг тўхтаб қолиши каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин [6]. Бу  мувозанатлашган эритма ёрдамида ўз вақтида регидратация ўтказишга эҳтиёжни белгилаб беради.

Дегидратациянинг клиник кўриниши ва даражалари

Дегидратация унинг суюқлик йўқотилишини тавсифлайдиган белгилари ва симптомларининг намоён бўлишига боғлиқ ҳолда даражаларга бўлинади. Илк босқичларда сувсизланиш белгилари ва симптомларини бола организмининг ўзи компенсациялаши мумкин. Кейинчалик организмнинг компенсатор имкониятлари тугайди, чанқоқ, жиззакилик ва безовталик, тери тургорининг пасайиши, кўз ва лиқилдоқнинг чуқур ботиши (чақалоқларда) юзага келади. Оғир дегидратация ҳолларида  бу белгилар янада яққол кўринади. Ҳатто онгнинг бузилиши, сийдик ажралиб чиқмаслиги, периферик цианоз билан характерланадиган гиповолемик шок юз бериши мумкин. Совуқ оёқ-қўллар, томир уришининг тезлашиши (баъзида томир уриши аниқланмаслиги мумкин), артериал босимнинг тушиб кетиши кузатилади.

Тегишлича регидратациянинг мавжуд эмаслиги ўлимга олиб келиши мумкин [1].

1-жадвал. Дегидратация оғирлигини баҳолаш
Мезон Оғир бўлмаган дегидратация (5%) Ўртача дегидратация

(5-9%)

Оғир

дегидратация (≥10%)

Онгнинг ҳолати Фаол, муомалага қобил Летаргия, жиззакилик Онгнинг бузилиши
Юрак уриши сони Нормал Нормал ёки бир оз тахикардия Тахикардия
Нафас олиш сони Нормал Ошган Ошган, ацидоз ҳосил бўлган ҳолда чуқур нафас олиш
Артериал босим Нормал Нормал Гипотензия
Тери ранги Нормал Нормал Рангсиз, доғлар пайдо бўлган
Оёқлар Илиқ Илиқ Холодные
Периферический пульс Нормальный Нормальный Совуқ
Периферик пульс Нормал Нормал Кучсизланган
Шиллиқ қават Нам Қуруқ Қуруқ
Тери тургори Тери бурмалари тез текисланади Ўртача пасайган Пасайган
Капиллярларнинг тикланиш ва тўлиш вақти Нормал Ошган Анча ошган

(7)

Дегидратациянинг қизил байроқчалари (шок ривожланиши ва юзага келиш хавфининг белгилари):

  • аҳволнинг кескин ёмонлашиши;
  • онгнинг бузилиши;
  • кўзларнинг ботиқлиги;
  • тахикардия;
  • тахипноэ;
  • тери тургорининг камайиши.

Дегидратация белгилари

Тана вазнининг % да суюқлик танқислиги

Тана вазниниг мл/кг да суюқлик танқислиги

2-жадвал. Дегидратациянинг клиник белгилари ва суюқликнинг тахминий танқислиги (1)
Мавжуд эмас < 5 <50
Дегидратациянинг баъзи белгилари мавжуд 5-10 50-100
Оғир дегидратация белгилари мавжуд >10 >100

Изоҳ. Масалан, дегидратациянинг баъзи бир белгилари бўлган вазни 5 кг ли болада суюқлик танқислиги 250-500 мл ни ташкил этади.

3-жадвал. Дегидратацияни баҳолаш мезонлари ва ҳаракатлар тактикасини танлаш
Баҳолаш мезонлари А В С
Умумий аҳволи Меъёрида, фаол Безовта, жиззаки Онгнинг бузилиши
Кўзлари Меъёрида Ботиқ Ботиқ
Чанқоқлик Бемалол ичаяпти, чанқоқ  йўқ Ташналик билан ичади, чанқоқ бор Ича олмайди ёки жуда кам ичади
Билак суяги терисини чимчилаш 

 

Тери бурмалари тез текисланади Тери бурмалари секин текисланади Тери бурмалари жуда секин текисланади
Хулоса Дегидратация белгилари йўқ, лекин дегидратациянинг олдини олиш зарур, чунки сув йўқотиш ҳоллари мавжуд Агар бу рўйхатдан ⩽2 белги бўлса, унча оғир бўлмаган ёки ўртача дегидратация мавжуд. Агар бу рўйхатдан ≥ 2 белги бўлса, оғир дегидратация мавжуд
Ҳаракатлар тактикаси А режа Агар мумкин бўлса болани тортиб кўринг ва В режага ўтинг Агар мумкин бўлса болани тортиб кўринг ва дарҳол         С режага ўтинг

А режа: орал регидратация

Болага таркибида туз бўлган суюқликлар: орал регидратация учун махсус тузли эритмалар,  туз солинган ичимликлар бериш маъқул. Агар регидратацияни фақат оддий сув (гипотоник эритма) билан ўтказилса, қон плазмасида тузлар миқдорининг ҳаддан ортиқ пасайиб кетиши ва шишлар ҳосил бўлиш хавфи бўлади [9]. Шунингдек гуруч қайнатмаси (гуруч  қайнатилган сув),  янги мева шарбати (фреш), ичимлик сувини қўллаш мумкин.

Ўз навбатида, баъзи ичимликлар потенциал хавфли ҳисобланади. Масалан, таркибида қанд бўлган ичимликлар осмотик диарея ва гипернатриемияни келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун  ширин газланган ичимликлар, тайёр шарбатлар, ширин чой истеъмол қилмасдан туриш зарур. Шунингдек болага диуретик ёки бўшаштирувчи таъсир кўрсатадиган кофе ёки ўсимлик чойларини ҳам бермаслик мақсадга мувофиқ.

Қанча суюқлик бериш керак?

Умуман олганда бола қанча ичишни ҳоҳласа, шунча суюқлик бериш керак. Диарея ҳолларида ҳар бир ич кетишидан сўнг 2 ёшдан кичик болага 50-100 мл (катта чашканинг 1/4-1/2 қисми), 2-10 ёш болага  100-200 мл (катта чашканинг 1/2-1 қисми), 10 ёшдан катта болага бола қанча ичишни ҳоҳласа шунча суюқлик беринг [1]. Агар дегидратациянинг сабаби бошқа бўлса, регидратацияда боланинг чанқоқни ҳис қилишига қараш керак.

В режа: тиббиёт муассасасида махсус эритмалар ёрдамида орал регидратация.

Агар боланинг вазни маълум бўлса, зарур суюқлик миқдорини аниқлаш учун вазнни 75 мл га кўпайтириш зарур.Агар боланинг вазни маълум бўлмаса, ёшига қараб жадвалдан фойдаланилади. Бола кўпроқ суюқлик ичишни истаса ва ҳаддан ортиқ дегидратация белгилари бўлмаса (энг аввало, қовоқларнинг шиши) кўпроқ сув бериш мумкин.

4-жадвал. Дастлабки 4 соатда орал дегидратация учун эритманинг тахминий миқдори (1)
Ёши 4 ойликкача 4-11 ойлик 12-23 ойлик 2-4 ёш 5-14 ёш >15 ёш
Вазни До 5 кг 5-7,9 кг 8-10,9 кг 11-15,9 кг 16-29,9 кг >30 кг
Мл 200-400 400-600 600-800 800-1200 1200-2200 2200-4000

Изоҳ. Боланинг ёшига фақат унинг вазнини билмаганда қаранг.

Орал регидратация учун суюқликнинг тахминий миқдорини боланинг кг лардаги вазнини 75 га кўпайтириб мл ларда ҳисоблаш мумкин.

Агар бола ҳисобланганидан кўпроқ суюқлик ичишни ҳоҳласа, кўпроқ суюқлик ичишга беринг

Эритмани қошиқ билан ёки чашкадан бериш керак. Чақалоқлар учун пипетка ёки игнасиз шприцдан фойдаланиш мумкин. Кўпинча суюқликни тез ва кўп ичиришда қайт қилиш юз беради, лекин бу регидратацияга тўсқинлик қилмайди, чунки суюқликнинг катта қисми ўзлаштирилишга улгурган бўлади. Қайт қилиш юз берган ҳолларда 5-10 дақиқа кутиб туринг ва регидратацияни секинроқ суръатда давом эттиринг.  4 соатдан сўнг дегидратация даражасини 3-жадвалдан баҳоланг. Оғир дегидратация белгилари пайдо бўлганда С режага ўтинг. Дегидратация белгилари мавжуд бўлмаганда регидратацияни тўхтатиш мумкин. Бундай ҳолларда чанқоқлик йўқолади, сийиш тикланади, тери чимчилаб олинганидан кейин тез текисланади, бола тинчланади ва одатда ухлаб қолади [1].

5-жадвал. Вена ичига регидратациялаш схемаси (1)
Ёши Дастлаб қуйидаги вақт ичида 30 мл/кг инфузия тайинланг Кейин қуйидаги вақт ичида 70 мл/кг инфузия тайинланг
12 ойликкача 1 соат* 5 соат
12 ойликдан катта 30 дақиқа* 2,5 соат

Изоҳ. Шифохонага ётқизилганидан сўнг дарҳол мувозанатлаштирилган эритмалар инфузиясини бошланг. Агар бола ича оладиган бўлса, инфузия билан бир вақтда орал регидратация учун тузли эритмани бериш зарур.  Беморнинг ҳолатини 1-2 соатда бир марта баҳолаб боринг. Агар боланинг аҳволи яхшиланмаса, суюқлик киритишни тезлаштиринг. Суюқлик ҳажми тўлиқ киритиб бўлинганидан сўнг (чақалоқларда – 6 соат, катта болаларда – 3 соат) беморнинг ҳолатини 3-жадвалга мувофиқ баҳоланг ва яна энг мақбул даволаш режасини (А, В ёки С) танланг. * Агар билакдаги артерияда томир уриши (пульс) кучсиз ёки аниқланмаётган бўлса, суюқлик киритишни яна бир марта такрорланг.

Орал регидратация – енгил ва ўрта оғирликдаги дегидратацияда танлов усули

Ўз ичига 1811 пациент иштирокидаги 17 та тадқиқотни олган Кокран шарҳи маълумотларига кўра орал ва вена ичига регидратация самарадорлиги ўртасида фарқ йўқ. Орал регидратация енгил ва ўрта оғирликдаги дегидратацияга учраган болаларни даволашнинг биринчи линияси бўлиши, вена ичига регидратация эса орал регидратация муваффақиятсиз бўлганда тайинланиши керак [10].

Тиббий мақсадлар учун ReO суви («Юрия-Фарм»)

Тиббий мақсадлар учун ReO суви орал регидратация  учун тайёр эритма ҳисобланиб, таркибида барча муҳим электролитлар ва сорбитол мавжуд. Сорбитол – энергиянинг қўшимча манбаи бўлиб, организм ҳужайралари уни инсулин иштирокисиз ўзлаштиради. РeО таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар йўқ ва у ёқимли таъмга эга. Бу педиатрия амалиётида қўлланиладиган воситалар учун муҳим шарт ҳисобланади.

Табл. 6. Збалансированный состав воды РеО
Компонент Содержание
Na+ 900 мг/л
K+ 160 мг/л
Mg2+ 50 мг/л
Ca2+ 50 мг/л
Cl- 1600 мг/л
HCO3- 300 мг/л
Сорбитол 90 мг/л
Углекислота 0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

ReO сувининг афзалликлари:

  • мувозанатлаштирилган таркибга эга;
  • сув-туз мувозанатини тиклаш ва сақлаб туришга ёрдам беради;
  • таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ;
  • ёқимли таъмга эга, уни ҳатто кўнгил айниганда ҳам ичиш осон;
  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади;
  • диурезни нормаллаштиради, интоксикацияни пасайтиради.

Дегидратация профилактикаси

Сувсизланиш билан бирга кечиши мумкин бўлган ҳолатларга юқори жисмоний фаоллик (спорт машғулотлари, фаол ўйинлар, югуриш), иситиладиган хоналарда ва ҳавоси қуруқ хоналарда узоқ бўлиш, фототерапия, полиурия, иситма, куйишлар, кучли тер ажралиши, нафас олиш ва юрак уриш тезлигининг ошиши,  ўрнатилган жарроҳлик дренажлари киради [12]. Бундай ҳолатларда боланинг ичаётган сувининг ҳажмини жиддий кузатиб бориш,  бола чанқоқни ҳис қилиши ёки қилмаслигидан қатъий назар, муайян вақт оралиқларида сув ичириб туриш мақбул ҳисобланади.

Боланинг суюқликка эҳтиёжи қуйидаги тарзда ҳисобланади:

  • тана вазнининг дастлабки 10 кг га 4 мл/кг/йил;
  • тана вазнининг ҳар бир кейинги 10 кг га +2 мл/кг/йил;
  • >20 кг вазн учун ҳар бир кг га +1 мл/кг/йил [4].

Адабиётлар рўйхати:

  1. The treatment of A manual for physicians and other senior health workers. WHO, 2005.
  2. Willacy Dehydration in children. Patient Info. 2019.
  3. Berkowitz D. Pediatrics: A primary care approach. 3rd ed. Toronto, ON: W.B. Saunders, 2008.
  4. Somers J., Endom E.E. Maintenance fluid therapy in children. UptoDate Online. 2008; 16.3.
  5. Diarrhoea and vomiting in children overview. Pathway last updated 02.11.2020.
  6. Part 1: Life-threatening electrolyte abnormalities. Circulation. 2005; 112: IV-121 – IV-125.
  7. The Royal Children’s Hospital Clinical Practice Guidelines. Dehydration. Last updated: September 2020. https://www.rch.org.au/clinicalguide/guideline_index/Dehydration.
  8. NICE Gastroenteritis. 2019.
  9. Available at: https://msdmanuals.com/professional/pediatrics/dehydration-and-fluid-therapy-in-children/ dehydration-in-children#:~:text=The%20resuscitation%20phase%20should%20reduce,body%20weight)%20may%20 be%20required.
  10. Hartling L., et al. Oral versus intravenous rehydration for treating dehydration due to gastroenteritis in children. Cochrane Database of Systematic 2006; 3: CD004390.
  11. Кирпач Г. RеО вода для медичних цілей – гармонія води та електролітів у пляшці. Современная фармация. 2021;
  12. Anigilaje E.A. Management of diarrhoeal dehydration in childhood: a review for clinicians in developing countries. Front 2018; 6: 28.

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш