Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Дорихона сувини танлаш

Кўплаб мамлакатларда минерал сувни фақат дорихоналардан сотиб олиш мумкин. Шу тариқа унинг буюк врачлар Архигинес, Гиппократ, Гален қадим замонлардаёқ  ўйлаган шифобахш хоссалари таъкидланади. Ҳозир ҳам унинг шифобахш хоссалари камаймаган – аксинча, тадқиқотлар керакли сувни тўғри вақтда ва тўғри кўрсатмалар бўйича тўғри ичиш натижасида унинг янги афзалликларини кўрсатмоқда.

Лекин шундай савол туғилади: қандай ҳолатларда ташриф буюрувчиларга дорихона сувини тавсия этиш мумкин?

Организмнинг регидратацияси ва дезинтоксикацияси учун махсус мўлжалланган ReO суви мисолида қачон ушбу маҳсулотни ичиш мақсадга мувофиқ эканини кўриб чиқамиз.

Ҳаёт матрицаси

Сув – водород ва кислороднинг табиатда энг кенг тарқалган бирикмаси. Бу кўплаб моддаларнинг универсал эритувчиси, шунинг учун табиатда кимёвий жиҳатдан соф сув мавжуд эмас.

Организм таркибидаги сув сифат жиҳатидан оддий сувдан фарқ қилади, чунки бу сув структурланган бўлади.

Сувнинг бундай кристалл структуралари – ҳаёт матрицаси. Уларнинг мавжудлиги  муҳим биофизик жараёнлар ва биокимёвий реакцияларнинг ўтишига имкон беради. Организмга етарли миқдорда сув тушмаслиги ёки унинг ҳаддан ортиқ йўқотилиши сувсизланишга олиб келади.

Сувсизланиш сабаблари бўлиб нафақат овқатдан заҳарланиш вақтидаги диарея ва қайт қилиш, балки ҳомиладорлар токсикози; жадал жисмоний юкланишлар; алкоголдан заҳарланиш; иситма, ўткир ичак инфекциялари  ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам  сув ва туз танқислиги организм учун салбий оқибатларга олиб келади.

ЖССТ экспертларининг маълумотларига кўра, узоқ давом этадиган қайт қилиш ёки диареядаги организмнинг  сувсизланиши, болалар касалланиши ва ўлимининг кўп учрайдиган сабаби, шунингдек  организмга озуқа моддаларининг етарлича тушмаслиги оқибатидаги озиб кетишнинг  муҳим сабаби  ҳисобланади.

Катталарда дегидратация кўпинча қон қуюқлашишига ва тромблар ҳосил бўлиш хавфи ошишига олиб келади; юрак ритмининг бузилиши ва артериал қон босимининг пасайиши билан бирга кечади, шунинг учун организмда суюқлик ва электролитлар танқислигини ўз вақтида ва тўғри тўлдириш жуда муҳим.

Ўрни келганда айтиш керакки, дунёдаги ҳар иккинчи инсон у ёки бу даражада сувсизликдан азият чекади. Шунинг учун муаммо жуда долзарб ҳисобланади.

Аммо шуни ёдда тутинг: фармацевтик ёрдам доирасида биз фақат оғир бўлмаган ҳолатларда маслаҳат беришимиз мумкин.

Кучли сувсизланишнинг хавфли симптомлари (умумий аҳволнинг ёмонлашиши, оғизда тупук йўқлиги, рангпарлик, киртайган кўзлар, одатдагидан бошқача нафас олиш, кўз ёшларсиз йиғлаш)  мавжуд бўлса дарҳол тез ёрдам чақириш зарур.

Мувозанатлаштирилган таркиб

Эътиборингизни шунга қаратамизки, сув ичиш нафақат суюқлик даражасини тиклаши, балки йўқотилган тузлар ўрнини тўлдириши, шунингдек организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжини ҳам қоплаши зарур.

Шуни ёддан чиқармаслик зарурки, суюқлик ва электролитларнинг йўқотилиши қоннинг рН кўрсаткичи кислотали томонга ўтишига, натижада муҳим орган ва тизимлар ишининг бузилишига олиб келади.

Шунинг учун ҳам интоксикация вақтида “шунчаки сув ичиш” – бу  чора эмас. Сув ёрдам беради. Лекин ҳар қандай сув эмас.

Сувсизланишни бартараф этиш учун яхши тавсиялардан бири – бу ReO махсус суви бўлиб, у мувозанатлаштирилган сув-туз таркибига эга, таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар мавжуд эмас.

Тиббий мақсадлар учун ReO суви таркибида организм сувсизланиш вақтида жадал йўқотадиган микроэлементларнинг оптимал таркиби, биринчи навбатда  натрий ва калий мавжуд.  Шунингдек ReO да кальций, магний, гидрокарбонатлар ва хлоридларнинг организм учун зарур улуши бор. Шундай қилиб, сув кислота-ишқор мувозанатини тезда тиклашга ёрдам беради.

Сифати ва таъм хусусиятлари

Ўрни келганда шуни айтиш керакки, кучсиз газланган ReO суви – бу тиббий мақсадлар учун биринчи сув бўлиб, сув ва электролитларнинг юқори даражада тез сўрилиши учун ишлаб чиқилган.

Сув заҳарли моддалар концентрациясини пасайтиради ва дегидратация белгиларини бартараф этади. Бу жараёнда унинг минераллашиш даражаси – 2500-3000 мг/дм3 муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у кам минераллашган сув ҳисобланади. Гап шундаки, кам минераллашган шифобахш сув юқори даражада минераллашган сувга нисбатан анча мураккаб таъсир кўрсатади.

Бу ерда шундай қоида ишлайди: эритма қанчалик мураккаб бўлса, шунчалик катта миқдордаги тузлар ионларга парчаланади, айнан улар организмга таъсир кўрсатади. Кам минераллашган сувлар ўртача ёки юқори даражада минераллашган сувларга нисбатан ошқозонда анча кўпроқ вақт туриб қолади, ингичка ичакда деярли тўлиқ сўрилади, чунки ионларни сўрилиш жараёни учун тайёр ҳолда олади ва минерал сувнинг ионларга парчаланиши учун қўшимча энергия ёки вақт сарфини талаб қилмайди.

Айнан шунинг учун тиббий мақсадлар учун ReO суви сувсизланиш белгиларини тезда бартараф этади ва одамнинг ўзини ҳис қилишини тез яхшилашга ёрдам беради.

Сув организмнинг дегидратация ва интоксикация билан кечадиган ҳолатларида тавсия этилган бўлиб, улар орасида ҳомиладорлардаги токсикоз, жисмоний юкланишлар, болалардаги ичак инфекциялари, алкоголдан заҳарланиш, диарея, иситма каби ҳолатлар мавжуд.

ReO суви ёқимли нимшўр таъмга эга бўлиб, уни ҳатто кўнгил айниб турганида ҳам ичиш осон.

Сувнинг аъло таъм сифатлари уни нафақат катталар, балки болалар ҳам  жуда яхши қабул қилишини таъминлайди.

Жадвал. Тиббий мақсадлар учун ReO суви таркиби
Таркиби Концентрацияси
Na+ 900 мг/л
K+ 160 мг/л
Mg2+ 50 мг/л
Ca2+ 50 мг/л
Cl 1600 мг/л
HCO3 300 мг/л
Сорбитол 90 мг/л
Углекислота 0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

Тиббий мақсадлар учун ReO сувини кимга  тавсия қилиш мумкин?

ReO — оддий сувдан яхшироқ!

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш