Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Нима учун ҳарорат кўтарилганида кўп суюқлик ичиш зарур?

Иситма  – бу иссиқликни бошқариш маркази ишидаги ўзгаришлар оқибатида тана ҳароратининг кўтарилишидир. Одатда иситма яллиғланиш ривожланишида ажралиб чиқадиган моддаларнинг таъсири остида пайдо бўлади  ва ҳимоя механизми ҳисобланади, чунки ҳарорат кўтарилиши организмнинг ўз иммун ҳимоясини кучайтиради ва зарарли бактериялар ўсишини тўхтатади.

Ҳарорат кўтарилганида нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, тер ажралиши кучаяди. Терлаш ва тез-тез нафас олиш оқибатида суюқлик йўқотилиши сувсизланишга олиб келиши мумкин. Катталарда чанқаш, оғиз қуриши, тери қуруқлиги, қабзият, чарчоқ, бош оғриғи, бош айланиши сувсизланишнинг симптомлари ҳисобланади.  Болаларда эса шунингдек инжиқлик, кўз ёшининг йўқлиги, сийишнинг камайиши ёки умуман сиймаслик; чақалоқларда –  3 соатдан ва ундан кўпроқ  тагликнинг қуруқлиги сувсизланиш белгилари ҳисобланади.

 

1-расм. Катталар ва болаларда сувсизланиш белгилари

 

Юқори ҳароратда сувсизланиш хавфи кўп суюқлик ичиш заруриятини келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда ҳароратнинг сабабчиси бўладиган вирусли касалликларда суюқлик ичиш шиллиқ қаватларнинг намланишига ёрдам беради, бу эса томоқдаги қичишиш ва оғриқни камайтиради, шунингдек йўтал вақтида балғам кўчишини осонлаштиради.

Юқори ҳароратда нима қилиш керак?

2-расм. Болаларда юқори ҳароратни даволашнинг хусусиятлари

 

Қанча суюқлик ичиш керак?

Ҳарорат кўтарилганида суюқликнинг тер билан бирга чиқиб кетиши ортади. Бу йўқотишни, шунингдек тузлар йўқотилишини ўз вақтида тўлдириш зарур. Ҳарорат кўтарилганида  катталар бир кунда камида 10 стакан суюқлик ичиши зарур деб ҳисобланади.

Нима ичиш керак?

Юқори ҳарорат ва кучли тер ажралишида нафақат сув, балки тузлар  (электролитлар) ҳам йўқотилади, бу йўқотишларни  таркибида натрий, магний ва кальций билан бойитилган ичимликлар билан тўлдириш зарур.

Тиббий мақсадлар учун ReO суви

Тиббий мақсадлар учун РеО суви таркибида барча муҳим электролитлари бўлган орал регидратация учун тайёр эритма ҳисобланади. У тана ҳужайралари инсулин иштирокисиз ўзлаштирадиган энергиянинг қўшимча манбаи ҳисобланади. ReO таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар йўқ ва у ёқимли таъмга эга.

Жадвал. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби
Таркиби Миқдори
Na+ 900 мг/л
K+ 160 мг/л
Mg2+ 50 мг/л
Ca2+ 50 мг/л
Cl 1600 мг/л
HCO3 300 мг/л
Сорбитол 90 мг/л
Карбонат кислота 0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

ReO суви тана ҳарорати кўтарилганида:

  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади;
  • сув-туз мувозанатини тиклашга ва сақлаб туришга ёрдам беради;
  • диурезни меъёрлаштиради ва умумий интоксикацияни пасайтиради.

Адабиётлар рўйхати

  1. Understanding the pathophysiology of fever. Critical. Care. 2008; 38 (8): 56сс1-56сс2.
  2. Britannica, T. Editors of Encyclopaedia (2017, December 7). Dehydration. Encyclopedia Britannica. Available at: https://www.britannica.com/science/dehydration-physiology.
  3. Available at: https://www.jnjpediatrics.com/resource-suite/patient/pain-fever/fever-treatment-patient-education.