Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Овқатдан заҳарланишларда сувсизланиш

Овқатдан заҳарланиш бузилган ёки бактериялар билан зарарланган овқатни истеъмол қилиш оқибати ҳисобланади. Бу кўпинча қуйидаги ҳолларда юз беради:

  • овқат етарлича тайёрланмаган ёки етарлича иситилмаган бўлса;
  • овқат нотўғри сақланган (музлатилмаган ва совитилмаган) бўлса;
  • овқат хона ҳароратида узоқ вақт қолиб кетган бўлса;
  • овқатни касал одам ёки қўлларини тегишли даражада ювмаган одам тайёрлаган бўлса;
  • маҳсулотнинг яроқлилик муддати тугаган бўлса.

Овқатдан заҳарланишда, одатда, қорин оғриғи, ич кетиши, қайт қилиш, иштаҳа йўқолиши, ҳарорат ўртача ошиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, бош оғриғи каби камида учта симптом бўлади.

Қачон врачга мурожаат қилиш керак?

Қуйидагилар хавфли овқатдан заҳарланиш белгилари ҳисобланади:

  • 3 кундан кўп давом этадиган ич кетиши;
  • тез-тез қайт қилиш;
  • 38, юқори ҳарорат;5 °С дан
  • кўришнинг кескин ёмонлашиши ёки нутқнинг кескин бузилиши;
  • кучли сувсизланиш белгилари (оғиз қуриши, сийишнинг  камайиши ёки умуман сиймаслик);
  • сийдик ёки нажасда қон пайдо бўлиши.

 

1-расм. Хавфли овқатдан заҳарланиш белгилари

 

Овқатдан заҳарланишда нима қилиш керак ?

Аксарият ҳолларда овқатдан заҳарланишни уй шароитида ҳам даволаш мумкин. Одатда, 3-5 кундан кейин соғайиш бошланади.

Асосий даволаш усулларидан бири регидратация ҳисобланади, чунки ич кетиши ва қайт қилиш билан кўп миқдорда суюқлик йўқотилади, суюқлик йўқотилиши токсинларнинг тегишлича чиқарилишига тўсқинлик қилади.

Диарея ва қайт қилишга қарши дорилардан фойдаланиш мумкин, лекин уларни қўллашдан олдин врач билан маслаҳатлашиш зарур, чунки ич кетиши ва қайт қилиш организмнинг токсинлардан қутилишининг табиий усули ҳисобланади.

Овқатланишни тиклашни осон ҳазм бўладиган маҳсулотлар: тузли крекерлар, бананлар, гуруч, сули бўтқаси, товуқ бульони, қайнатилган картошка ва бошқа сабзавотлар, тостлардан бошлаш зарур.

Қанча суюқлик ичиш керак?

Овқатдан заҳарланишда ичилиши зарур бўлган суюқлик миқдори бўйича аниқ тавсиялар йўқ. Фақат шу нарса маълумки, имкон қадар кўпроқ суюқлик ичиш зарур, лекин оз-оздан, тез-тез ва қултумлаб: қанча ича олсангиз шунча ичишингиз керак.

Нима ичиш зарур?

Диарея ва қайт қилишда танадан ҳам сув, ҳам тузлар (электролитлар) йўқотилади. Шу сабабли сув-туз мувозанатини тиклашда таркибида натрий, калий ва магний бўлган мувозанатлаштирилган эритмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Таркибида қанд моддаси бўлган ичимликлар ичишдан тийилинг, чунки улар диареяни кучайтиради. Шунингдек таркибида кофеин бўлган ва сувсизланишни кучайтирадиган ичимликлардан ҳам сақланинг.

Тиббий мақсадлар учун ReO суви

Тиббий мақсадлар учун ReO суви орал регидратация учун тайёр эритма бўлиб, таркибида барча зарур электролитларни, шунингдек қўшимча энергия манбаи бўлмиш сорбитолни сақлайди. ReO таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар йўқ ва у ёқимли таъмга эга.

Жадвал. ReO сувининг баланслашган таркиби
Таркиби Миқдори
Na+ 900 мг/л
K+ 160 мг/л
Mg2+ 50 мг/л
Ca2+ 50 мг/л
Cl 1600 мг/л
HCO3 300 мг/л
Сорбитол 90 мг/л
Углекислота 0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

Овқатдан заҳарланишда регидратация учун ReO сувининг афзалликлари:

  • мувозанатлаштирилган таркибга эга;
  • сув-туз мувозанатини тиклашга ва уни сақлаб туришга ёрдам беради;
  • таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ;
  • ёқимли таъмга эга, уни ҳатто кўнгил айниганда ҳам ичиш осон;
  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади;

Овқатдан заҳарланишлардан қандай сақланиш мумкин?

Овқатдан заҳарланишни олдини олишнинг асосий усули – хавфли бўлиши мумкин бўлган овқатни емаслик. Гўшт, парранда, тухум ва денгиз маҳсулотлари хавфли бактериялар билан зарарланган бўлиши мумкин (улар иссиқлик билан ишлов берилганида ҳалок бўлади). Шунинг учун бундай маҳсулотларни хомлигича ёки етарли даражада тайёрланмаган ҳолда истеъмол қилишда заҳарланиш хавфи ортади. Пастеризацияланмаган сут ва творог, шунингдек ювилмаган хом мевалар ва сабзавотлар ҳам хавфли маҳсулотлар ҳисобланади.

Овқат тайёрлашдан ёки овқат ейишдан олдин ҳар доим қўлларингизни ювинг. Сизнинг овқатингиз тўғри сақланаётганига ишонч ҳосил қилинг. Хом маҳсулотларга тегадиган барча ошхона анжомларини ювиш воситаси билан иссиқ сувда яхшилаб ювинг. Хом гўшт ва балиқни кесиш учун алоҳида тахтакачлардан фойдаланинг. Хом гўштни тайёр овқатдан алоҳида, имкон борича совиткичнинг  қуйи полкасида сақланг, бу ерда унинг сели сизиб, бошқа маҳсулотларга оқиб чиқа олмайди. Хом гўштни овқат тайёрлаш олдидан ювманг, чунки бу бактерияларнинг ошхона бўйлаб тарқалишига олиб келади.

Совиткичда 5 °C дан қуйи ҳароратни сақланг. Совиткични тўлдириб юборманг – бу  ҳаво айланишига ва тегишлича совитишга тўсқинлик қилади.  Қолган тайёр овқатни тайёрланганидан кейин 90 дақиқа мобайнида совитинг.Тайёр овқатни совуткичда 2 кундан ортиқ сақламанг ва уни 1 мартадан кўп иситманг. Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни, агар уларнинг кўриниши яхши ва ҳиди меъёрида бўлса ҳам, ишлатманг.

 

2-расм. Овқатдан заҳарланишни олдини олиш чоралари

 

Адабиётлар рўйхати

  1. Материалы Национальной службы здоровья Великобритании [Электронный ресурс]. – Режим доступа: https://www.nhs.uk/conditions/food-poisoning.
  2. Центр контроля и профилактики болезней США [Электронный ресурс]. – Режим доступа: https://www.cdc.gov/foodsafety/symptoms.html.
  3. Available at: https://www.healthline.com/health/food-poisoning.
  4. Available at: https://www.verywellhealth.com/food-poisoning-overview-1958818.
  5. Available at: https://www.mayoclinic.org/diseases-conditions/food-poisoning/symptoms-causes/syc-20356230.