Бу сайт фойдаланувчи навигациясининг ишлаши, мослашиши ва энг юқори даражада яхшиланиши учун Cookies сиёсатидан фойдаланади. Сиз Cookies тўғрисида кўпроқ бу ерда билиб олишингиз мумкин здесь.
Сув-туз мувозанати бузилганда оддий сув тананинг барча эҳтиёжларини қондира олмайди ва соғлом ҳолатга тез қайтара олмайди.
Регидратация учун мўлжалланган махсус эритмалар эса ёқимсиз таъмга эга.
ТИББИЙ МАҚСАДЛАР УЧУН СУВ КЕРАК!
Организмда суюқлик мувозанатини таъминлайдиган энг муҳим микроэлементлардан бири. Натрий сув мувозанатини бошқаришда, кислота-ишқор мувозанати ва қон осмотик босимини ушлаб туришда иштирок этади. Натрий етишмовчилигида инсон бош айланиши, уйқучанликни ҳис қилади. Онгнинг хиралашуви, галлюцинация, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар ҳам юзага келиши мумкин.
Одам бўғимлари учун табиий ёғ. Организмда сув етишмаганда мускуллар тортишиши юзага келади, шунинг учун барча спортчилар машғулотдан олдин ва кейин сув ичишлари зарур. Ичимлик сувининг фойдаси шундан иборатки, у нормал овқат ҳазм қилишда ва организм метаболизмида муҳим рль ўйнайди.
Организмда сув мувозанати учун жавоб берувчи минерал. Юракнинг иши, унинг ритми, асаб ва мушакларнинг фаолияти у билан чамбарчас боғлиқ. Калий ҳам танадаги шишларни, ҳам чарчоқни камайтиради. Керакли миқдордаги калий организмга тушиши учун кўплаб кўкатлар, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш ва муҳими кунига 1,5-2 литр сув ичиш керак
Гидрокарбонатлар организмни токсинлардан тозалайди, сув мувозанатини, углевод ва оқсил алмашинувини тартибга солади, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради. Гидрокарбонатлар ошқозонда кислород ҳосил бўлишини тўхтатади, ҳамда микро- ва макроэлементларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.
Фосфор ва углевод алмашинувида иштирок этувчи микроэлемент. Коллаген ҳосил бўлишида иштирок этади, юрак ритмини мувофиқлаштиради, кўтарилган қон босимини меъёрга келтириб, қондаги қанд миқдорини тартибга келтиради. Магнийга бўлган эҳтиёж жисмоний зўриқишларда, стрессда, иссиқ ҳавода, ҳомиладорликда, эмизикли аёлларда, саунадан кейин, алкоголь ичилгандан сўнг ва сурункали чарчашда ортади.
Углекислота – нафас олиш ва қон айланишининг табиий регулятори бўлиб, моддалар алмашинувининг ажралмас қисми саналади. CO2 – метаболизмнинг охирги маҳсулоти, маъжозий маънода айтганда, кислород – бу энергия, углерод диоксиди эса – уни ёқувчи чўғдир. Мия қобиғига таъсир қилиб, нафас марказини рағбатлантиради.
Организмдаги барча микроэлементларнинг қироли. Кальций нафақат суяклар, тишлар, тирноқлар асоси, балки тери, бириктирувчи тўқима, мушаклар ва сочларнинг ҳам асосий таркибий қисмидир. Кальций юрак ритмини бошқаришда, юрак уриш сонини камайтиришда, қон босимини нормаллаштиришда иштирок этади ва стресс пайдо бўлишига тўсқинлик қилади
Сорбитол - олти атомли спирт бўлиб, ўзига хос ширин таъмга эга. Сорбитол ичак микрофлорасини тикланишида ёрдам берадиган B витаминининг ортиқча сарфланишини олдини олади.Тозаловчи препарат сифатида алкоголдан заҳарланишларда, шунингдек йўталга қарши ва ошқозон-ичак бузилишларини даволовчи препаратларни тайёрлашда қўланилади.
сув мувозанатини тартибга солишда муҳим макроэлемент. Моддалар алмашинувида иштирок этади, осмотик босимни нормаллаштиради. Шунингдек хлор иштаҳани оширади, жигар фаолиятини яхшилаб, танадан шлак ва токсинларни чиқарилишига ёрдам беради. Хлорга бўлган эҳтиёж иссиқ ҳавода, кўп терлаганда, кўп сув ичилганда ва кучли жисмоний зўриқишларда ортади
Мувозанатлаштирилган таркибга эга1-3
Таркибида энг асосий электролитлар мавжуд4
Консервантлар, бўёқлар ва углеводларсиз1
Таъми ёқимли ва ҳатто кўнгил айниганда ҳам осон ичилади1,3