Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Токсикознинг “нохуш” белгиларини қандай енгиш мумкин?

Кўнгил айниши ва қайт қилиш – кенг тарқалган муаммо бўлиб, унга 50-80% аёл ҳомиладорликнинг биринчи триместрида у ёки бу даражада дуч келади.

Токсикоз белгилари ҳомиладорликнинг 8-12 ҳафтасида пайдо бўлади, 16-18 ҳафтасида эса, одатда, камаяди ёки умуман йўқолади.

Аксарият ҳолларда бу белгилар ҳомиладорликнинг кечишига таъсир қилмайди ва физиологик ҳолат сифатида қаралади.

Лекин бундай ҳолатларнинг мавжудлиги, ҳатто улар унчалик кучли намоён бўлмаса ҳам, ҳомиладорнинг ҳаёт сифатини анча ёмонлаштиради: чарчоқлик, ҳолсизлик ошади, уйқунинг бузилиши юз беради, иштаҳа пасаяди ва ҳ. (Ушкалова Е. ва ҳаммуллифлар, 2011; Ребров Б. А. ва ҳаммуаллифлар, 2010).

Бундан ташқари, токсикозда қайт қилиш сув ва микроэлементлар танқислигига олиб келиши мумкин, ҳомиладорликда эса уларга эҳтиёж янада ошган бўлади  (Давыдова Ю. В. ва ҳаммуллифлар, 2014).

Бундай ҳолларда “ёрдамчи” –организмни регидратация ва дезинтоксикациялаш учун «Юрия-Фарм» фармацетика корпорациясининг ReO махсус суви  қутқаради.

Ҳаёт фаолиятини сақлашда сувнинг ўрни жуда катта

Сув билан боғлиқ ҳаётий муҳим жараёнлар – кимёвий, физик, ферментатив жараёнлар бунинг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

Қизиқ, одам қанчалик ёш бўлса, унинг сувга бўлган эҳтиёжи шунчалик кўп ва организмдаги сув миқдори ҳам шунчалик юқори бўлади. Масалан, чақалоқларда тана вазнининг 80% дан ортиғини суюқлик ташкил этади. Катталарда бу кўрсаткич пасайишни бошлайди, лекин барибир сув миқдори тахминан 60% ни (кекса ёшдагиларда 45% дан ёш эркакларда 70% гача) ташкил қилади.

Шуни қайд қилиш муҳимки, қайт қилиш, сувни кам ичиш ва ҳоказо сабабли юзага келган сувсизланишда одам минерал тузларни ҳам йўқотади, бу эса организмнинг барча суюқлик тизимларида электролит дисбалансининг сабабчиси бўлади.

Организм сув билан бирга кўп миқдорда Na, Cl, K, Mg, Са ионларини йўқотади.

Одам организми ўзи мустақил минерал ва бошқа ионларни синтез қила олмаслиги сабабли, улар организмга овқат ва сув билан тушиши зарур (Ершова И. Б. ва ҳаммуаллифлар, 2012; Корягина Ю. В. ва ҳаммуаллифлар, 2018).

Гап ҳомиладорлар тўғрисида кетганида, шуни ҳисобга олиш керакки, гестозда кўпинча кетон таначалари шаклланиши кузатилади, афсуски бу лаборатор равишда кеч аниқланади. Шунинг учун регидратация, кўнгил айниши ва қайт қилишни камайтириш ва аёлни нормал овқатланишга қайтариш орқали кетон таначалари шаклланишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарур (Кучук Д. О. ва ҳамммуаллифлар, 2018).

Бу ҳолатда организмнинг регидратацияси ва дезинтоксикацияси учун «Юрия-Фарм»  фармацевтика корпорациясининг ReO махсус суви фойда беради. У қуйидагилар учун махсус ишлаб чиқилган:

  • сув ва электролитларнинг максимал равишда тез сўрилиши учун;
  • дегидратация белгиларини (чарчоқ, бош оғриғи, тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқлиги) бартараф этиш учун;
  • сувсизланишни олдини олиш, диурезни нормаллаштириш ва интоксикацияни камайтириш учун.

ReO – оддий сув етарли бўлмаганда.

Сув – организмдаги биологик суюқликларнинг асоси, шунинг учун ҳам истеъмол қилинаётган сув таркибининг ўзгариши организм биологик суюқликлари таркиби ва хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади.

Тиббий мақсадлар учун мўлжалланган ReO суви мувозанатлаштирилган сув-туз таркибига эга бўлиб, таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ.

Жадвал. Организмни регидратация ва дезинтоксикацияси учун ReO махсус сувининг таркиби
ТаркибиМиқдори
Na+900 мг/л
K+160 мг/л
Mg2+50 мг/л
Ca2+50 мг/л
Cl1600 мг/л
HCO3300 мг/л
Сорбитол90 мг/л
Углекислота0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

ReO нинг кимёвий таркиби ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Натрий – организмда суюқлик мувозанатини таъминлайдиган энг муҳим микроэлементлардан бири. У организмнинг ҳужайрадан ташқаридаги осмотик босимини сақлаб, сувни тутиб туради
  • Калий, натрийдан фарқли ўлароқ, ҳужайра ичи катиони ҳисобланади, ҳужайра ичида организм суюқликларининг осмотик босимини сақлаб туради. Эритроцитларда калий натрийга нисбатан 10,5 маротаба кўп, қон плазмасида эса, аксинча, натрий  калийга нисбатан 30 маротаба кўп. Юракнинг иши, унинг ритми, шунингдек асаб-мушак фаолияти ҳам калийга боғлиқ. У шишларни камайтиради ва чарчоқни пасайтиради.
  • Хлор – макроэлемент, у натрий ва калий билан биргаликда сув-туз мувозанатини бошқаради, организмдаги биологик фаол бирикмалар таркибига киради, қон, лимфа,  орқа мия ва бошқа суюқликларда осмотик босимни меъёрига келтиради. Ва яна хлор иштаҳани рағбатлантиради,  жигар функциясини яхшилайди ва организмдан шлаклар ва токсинларнинг чиқарилишига ёрдам беради.
  • Кальций – нафақат суяк тўқимасининг асоси. У ҳаракат функцияларини (мушакларнинг қисқариши, нерв импульсларининг узатилиши, асаб қўзғалишларига мушаклар реакцияси) таъминлашда, шунингдек гормонлар фаоллигининг ўзгаришида, юрак қисқаришларининг ритмини бошқаришда фаол иштирок этади. Кальций юрак уриш сонини камайтиради, артериал босимни меъёрлаштиради ва стрессга қаршилик кўрсатади.
  • Магний ҳам одам организмида муҳим роль ўйнайди: у кальций, С витамини, фосфор, натрий ва калий алмашинуви учун зарур. Магний углеводларнинг парчаланиш жараёни (гликолиз) да, натрий, калий, кальций ионларини ҳужайра мембраналари орқали ташишда, импульсларни нерв-мушакларга узатишда иштирок этади, глюкозанинг энергияга айланиши учун муҳим.  Ўзининг жуда кичик ўлчамлари туфайли магний ионлари таркибида кислород бўлган барча органик молекулалар билан, уларни ўзаро бириктириб, ион-ковалент алоқага киришади. Магнийнинг йўқотилиши молекуляр гуруҳлар, масалан оқсил молекулалари синтез қилинадиган рибосомаларнинг парчаланишига  олиб келиши мумкин.
  • Гидрокарбонат организмни токсинлардан тозалайди, сув мувозанатини, углевод ва оқсил алмашинувини тартибга солади, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради. Гидрокарбонатлар ошқозонда кислород ҳосил бўлишини тўхтатади, ҳамда микро- ва макроэлементларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.
  • Сорбитол – олти атомли спирт бўлиб, ўзига хос ширин таъмга эга.

Ҳомиладорларда кўпинча қабзият каби муаммонинг  қайд этилишини ҳисобга олган ҳолда сорбитолнинг ичак микрофлорасига тикловчи таъсири мақсадга мувофиқдир. Бунинг устига сорбитол аёлга унга жуда зарур бўлган  энергияни беради (Белоконова Н. А. ва ҳаммуаллифлар, 2016; Лысиков Ю. А., 2009; Ершова И. Б. ва ҳаммуаллифлар, 2012; Егорова И. А., Комарова С. Г., 2015).

Шундай таркибга эгалиги туфайли ReO токсикоз симптомларини камайтиришга ёрдам беради, сувсизланишнинг олдини олади, организмдан токсинларни (заҳарли моддалар) чиқаради, бу эса ҳомиладорнинг соғайишини тезлаштиради, кайфиятини яхшилайди, қайт қилишни ва сийдикдаги ацетон даражасини камайтиради.

Регидратация ва дезинтоксикация учун ReO махсус сувининг муҳим афзаллиги – унинг жуда яхши таъм сифатлари:

  • нимшўр ёқимли таъмга эга;
  • осон ичилади;
  • ҳатто кўнгил айнишида ҳам ичиш мумкин.

ReO сингари “ёрдамчи”нинг  ҳақиқатан ҳам ҳомиладорларга фойдаси тегади ва у токсикознинг “нохуш” симптомларини енгишга  ёрдам беради.

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш