Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

ReO – сув ва электролитларнинг шишадаги уйғунлиги

Сувга Ерда ҳаёт  суви бўлиш учун сеҳрли ҳукмронлик берилган”.
Леонардо Да Винчи

Сув инсон ҳаётида муҳим роль ўйнайди…

Организмнинг ҳар бир тизими, ҳужайралардан бошлаб ҳаётий муҳим органларгача сувсиз ишлай олмайди.

Организмга нима учун шунча сув талаб этилади?

Бизнинг организм – бу тирик лаборатория, унда ҳар сонияда юзлаб кимёвий реакциялар юзага келади. Уларнинг нормал кечиши сув иштирокисиз бўлмайди. Сув организмдаги барча жараёнларда иштирок этади. Мана улардан бир нечта энг муҳимлари [2]:

  • тана ҳароратини бошқариш;
  • кўз, нафас олиш ва ошқозон-ичак шиллиқ қаватини намлантириш ва ҳимоя қилиш;
  • озуқа моддаларини ва кислородни ҳужайраларга ташиш;
  • бўғимларни мойлаш;
  • зарарли моддаларни зарарсизлантириш, жигар ва буйрак орқали чиқариб ташлаш;
  • минераллар ва озуқа моддаларини тана уларни ўзлаштира олиши учун эритиш.

БУ МУҲИМ!

Тана умумий вазнининг 8% дан ортиқ миқдорда сув йўқотилганда ўлим юз бериши мумкин.

***

Инсон организми  сувни тўплай ва сақлай олмайди. Биз сувни доимо тери, ўпка, буйраклар ва ичаклар орқали йўқотамиз.

Йўқотилган суюқликни тиклаш ва тегишлича гидратация организмнинг соғлиғи ва ишлашининг гаровидир [1].

Қизиқарли ФАКТ!

Ўртача статистик катта ёшдаги одамнинг танаси 60% сувдан иборат.

Бунда алоҳида органлардаги суюқлик миқдори фарқланади. Масалан,  суякларимизнинг фақат учдан бир қисми сувдан иборат бўлгани ҳолда, ўпкамиз 83% сувдан иборат [1].

СУВСИЗЛАНИШДА ОРГАНИЗМДА НИМАЛАР ЮЗ БЕРАДИ?

Организмнинг 1% дан ортиқ суюқликни йўқотиши терморегуляциянинг бузилишига, иш қобилияти ва иштаҳанинг пасайишига олиб келади. Агар дегидратация давом этиб, сув танқислиги 4% ва ундан кўпроқни ташкил этадиган бўлса, диққатни жамлашда қийинчиликлар, бош оғриғи, жаҳлдорлик, уйқучанлик юзага келади, тана ҳарорати ва нафас олиш тезлиги ошади [3].

Ривожланиб борувчи сувсизланиш юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.Сув йўқотилиши юрак қисқаришлари тезлигининг ошиши ва артериал босимнинг бузилиши билан бирга кечади. Енгил сувсизланиш (тана вазнининг 2% йўқотилиши) босимни меъёрида ушлаб туриш учун жавоб берадиган барорецепторларнинг сезгирлигини пасайтиради [4].

Артериал босим пасайганида  юракка кам қон тушади. Натижада юрак иш унуми пасаяди ва органларга кислород ва озуқа моддалари кам тушади [5]. Шунингдек ўртача сувсизланиш митрал клапан пролапсини кучайтиради, бу юрак бўлмасининг босими ва тўлдириш ҳажми пастлиги сабабли юзага келади.

Атроф-муҳит температураси юқорилигида тана вазнининг 10% дан ошадиган миқдорда сув йўқотилиши инсульт, шок ва полиорган етишмовчилигининг жиддий хавфи билан кечади [8].

Сурункали сувсизланиш инфекциялар, айниқса сийдик чиқариш йўллари  инфекциялари ривожланиш хавфини оширади. Шу билан бир вақтда ичилган суюқлик ҳажмини ошириш такрорий инфекциялар юзага келиш сонини камайтиради.

Бир қанча тадқиқотлар одатда кам сув ичадиган одамларда  сийдик қопи саратони юзага келишининг  юқори хавфи ҳақида хабар беради.

Масалан, тадқиқотлардан бирида 47909 нафар эркакда умумий суткалик суюқлик истеъмоли баҳоланди. Кузатувлардан 10 йил кейин суткасига 1,3 л дан кам сув ичган эркакларда суткасига 2,5 л дан кўп сув ичган эркакларга нисбатан сийдик қопининг саратони  юзага келиш хавфи анча (p = 0,002) юқорилиги аниқланди [11].

Сувсизланишнинг қандай турлари бўлади?

Сувсизланишнинг бир нечта турлари мавжуд:

  • Изотоник, бунда сув ва натрий биргаликда йўқотилади.
  • Сувнинг изотоник йўқотилишининг сабаблари қайт қилиш, диарея, кўп терлаш, куйиш, буйрак касалликлари, гипергликемия ва гипоальдостеронизм ҳисобланади.
  • Гипертоник, бунда сув йўқотилиши натрий йўқотилишидан ортиқ бўлади. Гипертоник дегидратацияда натрий ва қон зардобининг осмолярлиги ҳар доим юқори бўлади. Бу ҳолат иситма, нафас қисиши ва қандсиз диабетда юзага келади.
  • Гипотоник, бунда  организм сувга нисбатан натрийни кўпроқ йўқотади. Кўпинча бу сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ.

СУВСИЗЛАНИШ КИМЛАРДА КЎПРОҚ УЧРАЙДИ?

Мутлақо ҳеч ким дегидратациядан ҳимояланмаган, лекин баъзи бир вазиятларда ва беморларнинг муайян гуруҳларида бу ҳолат кўпроқ учрайди ва оғир оқибатлар билан кечиши мумкин.

Болалар

Бутун дунё бўйлаб чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларнинг касалланиши ва ўлимининг кўп учрайдиган сабабларидан бири бўлиб дегидратация ҳисобланади.

Болалардаги сувсизланиш ҳолатларининг аксарияти ўткир гастроэнтерит оқибати ҳисобланади.

Чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар диарея ва сувсизланишга айниқса мойил бўлади.

Бунинг сабаби болалардаги метаболизмнинг юқори даражаси, ўз эҳтиёжлари ҳақида айта олмаслиги ёки мустақил сув ича олмаслиги ҳисобланади. Болаларда сувсизланишнинг бошқа сабаблари диабетик кетоцидоз (ДКА), қандсиз диабет, ацетономик синдром, куйишлар, қуёш ёки иссиқ уриши, ҳаддан ортиқ тер ажралиши бўлиши мумкин [13].

Кекса ёшдаги одамлар

Ҳар қандай катта ёшдаги одамда дегидратация гипергликемия фонида ривожланиши мумкин.

Дегидратация ҳам касаллик сабаби, ҳам унинг оқибати бўлиши мумкин.

Кекса одамларда дегидратация ривожланиши эҳтимоли ёш ва ўрта ёшдаги одамларга нисбатан 20-30% юқори.

Бу жисмоний фаолликнинг камайиши, чанқоқни камроқ сезиш, қандли диабет  ва буйрак касалликлари билан боғлиқ [14, 15].

Ҳомиладорлар

Ҳомиладорларнинг ярмидан кўпроғи ҳомиладорликнинг 4-ҳафтасида бошланиб, 16-ҳафтасида йўқоладиган кўнгил айниши ва қайт қилишдан азият чекади.

200 нафар аёлдан 1 тасида бу ҳолат ҳомиладорларнинг тўхтатиб бўлмайдиган қайт қилишигача ривожланади (Hyperemesis gravidarum). Бу ҳолат давомли ва кучли кўнгил айниши ва қайт қилиш, сувсизланиш ва вазн йўқотилиши билан тавсифланади [16].

Спортчилар ва жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган одамлар

Жисмоний машқлар вақтида юқори метаболизм тана ҳароратининг кўтарилишига сабаб бўлади. Танани қизиб кетишдан сақлаш учун бизнинг организмимиз сувни жадал буғлата бошлайди ва сувсизланишни келтириб чиқаради [17].

Иситмаси бор пациентлар

Тана ҳароратининг кўтарилиши бизнинг теримиз ва ўпкамизни сувни жадал буғлантиришга мажбур қилади. Бундан ташқари, иситма кўпинча иштаҳа йўқолиши билан кечади, демак организм озиқ-овқат маҳсулотлари билан суюқлик олмай қўяди [18].

Диарея ва қайт қилишдан азият чекаётган беморлар

Гастроэнтерит – дунёда сувсизланишнинг энг кўп учрайдиган сабаби.

Агар у яққол қайт қилиш ва диарея билан кечадиган бўлса, сувсизланиш  жуда тез ривожланиб кетиши мумкин [19, 20].

Алкоголдан заҳарланиш ҳолатидаги одамлар

Дегидратация алкоголь истеъмол қилинганидан кейинги карахтлик симптомларини келтириб чиқарадиган сабаблардан бири ҳисобланади.

Тадқиқот натижалари етарлича миқдорда сув ичиш уйқусиз ўтказилган ўтиришлардан сўнг тикланишни тезлаштиришини тасдиқлади.

Бу муҳим!

Ихтисослашмаган матбуот маълумотларига кўра америкаликларнинг 75% сурункали сувсизланишга учраган.

Кекса ёшдаги пациентлар ўртасида дегидратациянинг тарқалиши 17%-28% атрофида ўзгариб туради [12].

МУҲИМ!

Ротавирус  чақалоқлар ва эрта ёшдаги болаларда дегидратация ва оғир диареянинг дунёда энг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади [21].

Қизиқарли ФАКТ!

Ҳомиладорликдаги кўнгил айниши ва қайт қилишнинг сабаби аниқ маълум эмас, лекин у аёл организмида хорионик гонадотропин концентрациясининг ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин [16].

Сизда сувсизланиш юз бераётганини қандай тушуниш мумкин ?

Сувсизланишнинг белгилари ва симптомлари ёшга боғлиқ ҳолда фарқ қилиши мумкин. Масалан, чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларда дегидратация қуйидагича намоён бўлади [23]:

  • оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва тилнинг қуруқлиги;
  • йиғлаганда кўз ёшининг бўлмаслиги;
  • уч соат ва ундан кўпроқ вақт давомида тагликнинг қуруқ бўлиши;
  • кўзлар, ёноқлар ва бош суяги тепа қисмининг ботиқлиги;
  • ланжлик ёки жаҳлдорлик.

Катталар кучли чанқоқ, кам сийиш, сийдикнинг тўқ ранги, чарчоқ, бош айланиши ва бошдаги қоронғилашишлардан шикоят қиладилар.

Сувсизланишни қандай даволаш мумкин?

Ҳар қандай сабабларга кўра келиб чиқадиган сувсизланишни даволашнинг асоси орал регидратацион терапия (ОРТ) ҳисобланади.  Сувнинг сўрилишини осонлаштириш учун регидратация учун идеал эритма  таркибида тўғри нисбатларда микроэлементлар бўлиши керак, улардан энг муҳими натрий ҳисобланади. Натрий  ва бошқа микроэлементлар суюқлик билан ичакдан қон томирларига пассив ташилиши мумкин.

Бир қатор тадқиқотларда тегишли эритма билан тезликда перорал регидратация ўтказиш  худди эритмаларни инфузия шаклида венага юбориш каби самарали бўлиши исботланган. Бунда сув-туз эритмалари билан  оғиз орқали ўтказиладиган регидратация инвазив эмас ва инфузион терапияда юзага келиши мумкин бўлган бир қатор нохуш реакциялар билан кечмайди.

«Юрия-Фарм» фармацевтика компаниясининг тиббий мақсадлар учун ReO суви перорал регидратация ўтказиш учун мувозанатлаштирилган сув-электролит таркибига эга, самарали ва хавфсиз. Бу ҳақиқий клиник амалиёти шароитларидаги кўп йиллик фойдаланиш тажрибаси билан тасдиқланган.

Тиббий мақсадлар учун ReO сувини қачон ичиш керак?

ReO суви организмнинг сувсизланиши ва интоксикацияси билан кечадиган ҳолатларда тавсия этилади, хусусан:

  • жисмоний юкланишларда
  • иссиқ ҳавода;
  • алкоголдан заҳарланишда;
  • иситмада;
  • овқатдан заҳарланишларда;
  • диареяда;
  • болалардаги ўткир ичак инфекцияларида;
  • ҳомиладорлар токсикозида.

ReO сувини қандай ичиш керак?

Енгил ва ўртача сувсизланишни орал регидратацион терапия (ОРТ) орқали ReO сувидан фойдаланиб самарали даволаш мумкин. Қайт қилиш, одатда, ОРТ га қарши кўрсатма ҳисобланмайди (ичак тутилиши ва ўткир қорин синдромидан ташқари).

Ўткир ичак инфекциялари, шунингдек қайт қилиш ва диарея билан кечадиган бошқа бузилишларда, айниқса болаларда, суюқлик танқислигини 4 соат мобайнида тўлдириш зарур. Ошқозон чўзилишини ва рефлектор қайт қилишни имкон қадар камайтириш учун ReO сувини кичик ҳажмларда  тез-тез ичириш керак. Одатда ҳар дақиқада 5 мл ReO суви яхши қабул қилинади. Организмнинг сув захиралари тиклангани сари қайт қилиш кўпинча камаяди, шунинг учун кейинроқ суюқликнинг каттароқ ҳажмларидан фойдаланиш мумкин бўлади [18].

Сувсизланиш 2 босқичда даволанади [24]:

  • 1 босқич – регидратация. У йўқотилган суюқлик захираларини тезроқ тиклашга йўналтирилган бўлиб, 3-4 соат давом этади. ReO сувининг зарурий ҳажми беморнинг ёши ва тана вазнига боғлиқ ва қуйидагини ташкил этади:

— чақалоқлар ва вазни 30 кг гача бўлган болалар учун – 4 соат мобайнида 50-100 мл/кг ReO суви;

— катталар ва вазни 30 кг гача бўлган ўсмирлар учун – 4 соат мобайнида 2-4 л ReO суви.

  • 2 босқич – бир маромда ушлаб турувчи. Бу босқичнинг мақсади – сувсизланишни бартараф этиш. Бунда сув ҳажми, беморнинг ёши ва тана вазнидан ташқари, қайт қилишлар ва суюқ ич кетишлари сонига боғлиқ бўлади ва ва қуйидагини ташкил этади:

— агар тана вазни 10 кг дан кам бўлса, ҳар бир диарея ёки қайт қилишдан кейин 60-120 мл ReO суви;- по 120-240 мл воды ReO после каждого эпизода диареи или рвоты, если масса тела – 10-30 кг

Тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган ўсмирлар ва катталар қанча ҳоҳласалар шунча суюқлик ичишлари мумкин.

Қадимдаёқ Цельс, касалликларнинг олдини олиш ва улардан даво топиш – бу ҳаммаси сувда,  деб айтган эди. Сув танани мустаҳкамлайди ва руҳ тетиклигини сақлаб туради. Бугунги кунда тўғри сувни танлаш  ҳар қачонгиданда осон. ReO суви шунчаки яхши таъм хусусиятлари билан тавсифланмайди, у шунингдек кўнгил айниб турганида ҳам осон ичилади. ReO суви  мувозанатлаштирилган сув-туз таркиби туфайли сув ва электролитларнинг максимал тез сўрилишини таъминлайди ва организмни, келиб чиқиш сабабларидан қатъий назар, дегидратациядан халос этади.

Адабиёт манбалари:

  1. The European Federation of Bottled Water (EFBW). Importance of Water. Режим доступу: https://www.efbw.org/index.php?id=46
  1. Mayo Clinic. Water: Essential to your body.Режим доступу: https:// www.mayoclinichealthsystem.org/hometown-health/speaking-of-health/ water-essential-to-your-body
  1. Grandjean AC, Reimers KJ and Buyckx ME, 2003. Hydration: issues for the 21st century. Nutrition Reviews, 61, 261-271. Режим доступу: https://academic.oup.com/nutritionreviews/article/61/8/261/1920531
  1. Charkoudian N, Halliwill JR, Morgan BJ, Eisenach JH and Joyner MJ, 2003. Influences of hydration on post-exercise cardiovascular control in humans. The Journal of Physiology, 552, 635-644. Режим доступу: https://mayoclinic.pure.elsevier.com/en/publications/ influences-of-hydration-on-post-exercise-cardiovascular-control-i
  1. Montain SJ, Sawka MN, Latzka WA and Valeri CR, 1998. Thermal and cardiovascular strain from hypohydration: influence of exercise intensity. International Journal of Sports Medicine, 19, 87-91. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/9562215/
  1. Aufderheide S, Lax D and Goldberg SJ, 1995. Gender differences in dehydration-induced mitral valve prolapse. American Heart Journal, 129, 83-86. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/7817930/
  1. Sawka MN, Young AJ, Francesconi RP, Muza SR and Pandolf KB,
  2. Thermoregulatory and blood responses during exercise at graded hypohydration levels. Journal of Applied Physiology, 59, 1394-1401. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/4066570/
  1. Bouchama A and Knochel JP, 2002. Heat stroke. New England Journal of Medicine, 346, 1978-1988. Режим доступу: https://www.nejm.org/ doi/10.1056/NEJMra011089?url_ver=Z39.88-2003&rfr_id=ori:rid:crossref.org&rfr_dat=cr_pub %20 %200pubmed
  1. Shroff R, Hignett R, Pierce C, Marks S and van’t Hoff W, 2006. Lifethreatening hypernatraemic dehydration in breastfed babies. Archives of Disease in Childhood, 91, 1025-1026. Режим доступу: https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC2083010/
  1. Eckford SD, Keane DP, Lamond E, Jackson SR and Abrams P, 1995. Hydration monitoring in the prevention of recurrent idiopathic urinarytract infections in pre-menopausal women. British Journal of Urology, 76, 90-93. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/7648069/
  1. Michaud DS, Spiegelman D, Clinton SK, Rimm EB, Curhan GC, Willett WC and Giovannucci EL, 1999. Fluid intake and the risk of bladder cancer in men. New England Journal of Medicine, 340, 1390-1397. Режим доступу: https://europepmc.org/article/med/10228189
  1. Taylor K, Jones EB. Adult Dehydration. [Updated 2020 Apr 22]. In: StatPearls [Internet]. Treasure Island (FL): StatPearls Publishing; 2020 Jan-. Режим доступу: https://www.ncbi.nlm.nih.gov/books/NBK555956/
  1. Vega RM, Avva U. Pediatric Dehydration. [Updated 2020 Aug 8]. In: StatPearls [Internet]. Treasure Island (FL): StatPearls Publishing; 2020 Jan-. Режим доступу: https://www.ncbi.nlm.nih.gov/books/NBK436022/
  1. Miller HJ. Dehydration in the Older Adult. J Gerontol Nurs. 2015 Sep 01;41(9):8-13. Режим доступу: https://www.healio.com/nursing/journals/jgn/2015-9-41-9/ %7B3046aa15-d703-4e8d-832e-f1830347be31 %7D/dehydration-in-the-older-adult
  1. Kayser-Jones J, Schell ES, Porter C, Barbaccia JC, Shaw H. Factorscontributing to dehydration in nursing homes: inadequate staffing and lack of professional supervision. J Am Geriatr Soc. 1999 Oct;47(10):1187-
  1. Режим доступу: https://agsjournals.onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1111/j.1532-5415.1999.tb05198.x?sid=nlm %3Apubmed
  1. Festin M. (2014). Nausea and vomiting in early pregnancy. BMJ clinical evidence, 2014, 1405. Режим доступу: https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC3959188/
  1. Evans GH, James LJ, Shirreffs SM, Maughan RJ. Optimizing the restoration and maintenance of fluid balance after exercise-induced dehydration. J Appl Physiol (1985). 2017 Apr 1;122(4):945-951. doi: 10.1152/japplphysiol.00745.2016. Epub 2017 Jan 26. PMID: 28126906. Режим доступу: https://journals.physiology.org/doi/full/10.1152/japplphysiol.00745.2016?rfr_dat=cr_pub++0pubmed&url_ver=Z39.88-2003&rfr_id=ori %3Arid %3Acrossref.org
  1. Lennox H. Huang. Dehydration. Режим доступу: https://emedicine.medscape.com/article/906999-overview#a7
  1. Wiese JG, Shlipak MG, Browner WS. The alcohol hangover. Ann Intern Med. 2000 Jun 6;132(11):897-902. doi: 10.7326/0003-4819-132-11-200006060-
  1. PMID: 10836917. Режим доступу: https://www.acpjournals.org/doi/10.7326/0003-4819-132-11-200006060-00008?url_ver=Z39.88-2003&rfr_id=ori:rid:crossref.org&rfr_dat=cr_pub %20 %200pubmed
  1. Colletti JE, Brown KM, Sharieff GQ, Barata IA, Ishimine P, ACEP Pediatric Emergency Medicine Committee. The management of children with gastroenteritis and dehydration in the emergency department. J Emerg Med. 2010 Jun. 38(5):686-98. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/19345549/
  1. Parkin PC, Macarthur C, Khambalia A, Goldman RD, Friedman JN. Clinical and laboratory assessment of dehydration severity in children withacute gastroenteritis. Clin Pediatr (Phila). 2010 Mar. 49(3):235-9. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/19487761/
  1. Koster C, Klingelhofer D, Groneberg DA, Schwarzer M. Rotavirus — Global research density equalizing mapping and gender analysis. Vaccine. 2016 Jan 2. 34(1):90-100. Режим доступу: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/26611203/
  1. Dehydration. Режим доступу: https://www.mayoclinic.org/diseases-conditions/dehydration/symptoms-causes/syc-20354086
  1. Shane, Andi L et al. “2017 Infectious Diseases Society of America Clinical Practice Guidelines for the Diagnosis and Management of Infectious Diarrhea.” Clinical infectious diseases : an official publication of the Infectious Diseases

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш