Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Тана ҳарорати кўтарилганида нима қилиш ва нима қилмаслик керак?

Одамда тана ҳарорати доимий даражада (ҳарорат мувозанати) сақланиб туради ва тана ҳароратининг ҳар қандай пасайиши ёки кўтарилиши касалликдан далолат бўлиши мумкин.

1-расм. Одамда ҳарорат мувозанатини сақлаб туриш

 

Ҳароратнинг кўтарилиши (иситма)  бир қатор инфекцион ва ноинфекцион сабабларнинг оқибати бўлиши мумкин.

 

2-расм. Иситма сабаблари

 

Тана ҳароратининг 37 °С дан кўтарилиши ошган ҳарорат ҳисобланади, 39,5 °С дан ошиши хавфли ҳарорат саналади.

 

3-расм. Тана ҳароратининг ошиш даражалари

 

Юқори температура кўпинча мушак ва бўғимлардаги оғриқлар, кучли тер босиши, юрак тез уриши ва ҳоказолар билан бирга кечади.

4-расм. Ҳарорат кўтарилиши билан бирга кечувчи белгилар

 

Ҳарорат кўтарилганида қандай ҳолларда врачга мурожаат қилиш зарур?

  • Кучайиб бораётган тошма
  • Бош айланиши
  • Қайт қилиш
  • Нафас сиқиши
  • Сийишдаги оғриқлар
  • Қорин оғриғи
  • Иякни кўкракка боса олмаслик
  • Кучли бош оғриғи
  • Талваса хуружлари

Сув ва юқори ҳарорат ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Сув катта иссиқлик сиғими кўрсаткичига  эга, бу  атроф муҳит совуқ ёки иссиқлигида тана ҳароратини бир маромда сақлаб туришга ёрдам беради. Сувнинг тер билан бирга буғланиши тананинг анча миқдордаги иссиқликни йўқотишига имкон беради.

Тана ҳарорати кўтарилганида меъёридан ортиқ тер ажралиб чиқади, шунингдек нафас олиш тезлашади, оқибатда кўп миқдорда суюқлик йўқотилади. Шунинг учун сувсизланиш ривожлангунча бу йўқотишнинг ўрнини тўлдириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Тана ҳарорати кўтарилганда нима қилиш керак?

Ҳарорат кўтарилиши организмнинг ҳимоя механизми ҳисобланади, у вируслар ва бактерияларнинг кўпайишини тўхтатади. Шунинг учун  38,5 °С дан юқори бўлмаган температурани пасайтирмаслик керак. Совуқ компресслардан фойдаланиш ҳароратни дориларсиз пасайтиришнинг мақбул усули ҳисобланади. Шунингдек тегишли гидратация ҳам зарур, чунки сувсизланган танада ҳароратнинг тез пасайиш эҳтимоли камроқ бўлади.

Агар ҳароратнинг сезиларли кўтарилиш сабабига таъсир қилиб бўлмаса, нохуш симптомлар (бош ва мушаклар оғриғи) ни дорилар ёрдамида камайтириш зарур. Бу мақсадда, одатда, ибупрофен ва парацетамолдан фойдаланилади.

Қанча суюқлик ичиш зарур?

Тана ҳарорати қанчалик юқори бўлса, суюқлик йўқотилиши ҳам шунчалик катта бўлади. Сувсизланиш ҳарорат кўтарилишининг ёқимсиз ва хавфли белгиларини (масалан, юрак уриш сонининг ошиши каби) кучайтириши мумкинлиги сабабли ҳам ўз вақтида йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдириш  зарур. Бундан ташқари, кўп суюқлик ичиш диурезни ва буйрак орқали токсинлар ва ҳужайраларнинг парчаланиш маҳсулотлари чиқарилишини оширади. Шунинг учун  ҳарорат кўтарилганда бир кунда камида 10 стакан сув ичиш керак.

Нима ичиш зарур?

Ҳарорат кўтарилганида тер билан нафақат сув, балки тузлар ҳам йўқотилади. Шунинг учун ҳам  йўқотилган суюқликни таркибида электролитлар: натрий, калий, магний бўлган махсус ичимликлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ.

Тиббий мақсадлар учун RеО суви

Тиббий мақсадлар учун РеО суви таркибида барча муҳим электролитлари бўлган орал регидратация учун тайёр эритма ҳисобланади. РеО таркибида консервантлар, бўёқлар йўқ, шунингдек у ёқимли таъмга эга.

Жадвал. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби
ТаркибиМиқдори
Na+900 мг/л
K+160 мг/л
Mg2+50 мг/л
Ca2+50 мг/л
Cl1600 мг/л
HCO3300 мг/л
Сорбитол90 мг/л
Карбонат кислота0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

Ҳарорат кўтарилганда РеО сувининг афзалликлари:

  • мувозанатлаштирилган таркибга эга;
  • сув-туз мувозанатини тиклашга ва сақлаб туришга ёрдам беради;
  • таркибида консервантлар, бўёқлар ва углеводлар йўқ;
  • ёқимли таъмга эга ва уни ҳатто кўнгил айниб турганда ҳам ичиш осон;
  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади.

Адабиётлар рўйхати

  1. Kenney W.L. Physiological responses to the thermal environment. Encyclopedia of Occupational Health and Safety.
  2. Jéquier E., Constant F. Water as an essential nutrient: the physiological basis of hydration. Eur. J. Clin. Nutr. 2010; 64: 115-123.
  3. Available at: https://www.emedihealth.com/fever-causes.html.