Қайт қилиш сувсизланиш сабаби сифатида
Қайт қилиш кўплаб касалликлар ва ҳолатларнинг белгиси ҳисобланади. Сабаблари ҳам ички (ҳомиладорлик, бош мия шишлари, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари), ҳам ташқи омиллар (заҳарланиш) бўлиши мумкин.
1-расм. Қайт қилишнинг кенг тарқалган сабаблари
Қайт қилиш – организмнинг ҳимоя механизми бўлиб, заҳарли ёки зарарли моддаларни тезда ошқозондан чиқариб юбориш йўли билан уларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунга қарамай, қайт қилишда кўп миқдорда суюқлик ва тузлар йўқотилади, бу сувсизланишга ва нохуш белгилар: бош оғриғи ва бош айланиши, чарчоқ, кучли чанқоқ пайдо бўлишига олиб келади. Сийдик рангининг тўқ бўлиши ҳам дегидратация белгиси ҳисобланади.
2-расм. Дегидратация белгилари
Врачга мурожаат қилинг, агар:
- кўнгил айниши ва қайт қилиш қаттиқ бош оғриғи, кўришнинг бузилиши, онгнинг бузилиши билан кечаётган бўлса;
- қайт қилиш катталар ва 2 ёшдан катта болалар учун 2 кундан ортиқ, 2 ёшгача бўлган болалар учун 24 соат ва ундан ортиқ ва 1 ёшгача бўлган болалар учун 12 соат ва ундан ортиқ давом этаётган бўлса;
- вақти-вақти билан бўлиб турадиган кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳуружлари 1 ой мобайнида ёки ундан ортиқ безовта қилаётган бўлса;
- кўнгил айниши ва қайт қилиш тушунтириб бўлмайдиган озиш билан кечаётган бўлса;
- қусуқ массалари “кофе қуйқаси” каби бўлса, ичида қон бўлса ёки яшил рангли бўлса.
Қайт қилишда нима қилиш керак?
Кўпроқ, лекин оз-оздан суюқлик ичишга ҳаракат қилинг – бу қайт қилиш оқибатидаги сувсизланишнинг олдини олиш имконини беради.
Организмга дам беринг. Ҳаддан ортиқ фаоллик кўнгил айнишини кучайтириши мумкин.
Кучли ҳидлар ва бошқа эҳтимолий қўзғатувчилар: тутун, ҳаддан ортиқ қизиб кетиш ва намлик, автотранспортда юриш, дим хоналарда бўлишдан сақланинг.
Охирги қайт қилишдан кейин 6 соат мобайнида қаттиқ овқат истеъмол қилманг. Овқатланишни бошлаганингизда осон ҳазм бўладиган оддий овқатлар: тостлар, крекерлар, донли экинлар ёрмалари, гуруч, меваларни истеъмол қилинг.
Овқатни кам-камдан истеъмол қилинг. Овқатдан сўнг ётиб олманг, бош оёқлардан юқори бўлган (ўтирган, ёнбошлаган) ҳолатда дам олинг.
Қанча суюқлик ичиш керак?
Охирги қайт қилишдан кейинги 6-8 соат ичида ҳар 15 дақиқада бир неча қултумдан суюқлик ичинг ёки муз бўлагини шиминг. Ичилган суюқлик ҳажми нафақат меъёрдаги кунлик эҳтиёжни (жадвалда келтирилган) таъминлаши, балки қусуқ массалари билан йўқотилган сув ўрнини ҳам қоплаши зарур.
Жадвал. Болалар ва турли ёшдаги катталарнинг сувга бўлган эҳтиёжи
Ёш | Жинси | Бир кунда ичиладиган сув миқдори, стакан |
---|---|---|
4-8 ёш | Қизлар ва ўғил болалар | 7 |
9-13 ёшҚизлар | Қизлар | 9 |
Ўғил болалар | 10 | |
14-18 ёш | Қизлар | 10 |
Ўғил болалар | 14 | |
>19 ёш | Аёллар | 9 |
Эркаклар | 13 |
Изоҳ. Маълумотлар АҚШ Тиббиёт институти тавсияларига мувофиқ тақдим этилган.
Нима ичиш зарур?
Қайт қилишда кўп миқдорда сув ва тузлар (электролитлар) йўқотилади, шунинг учун сув-туз мувозанатини тиклаш устувор вазифа ҳисобланади. Регидратация учун таркибида натрий, калий ва магний бўлган мувозанатлаштирилган эритмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Тиббий мақсадлар учун ReO суви
Тиббий мақсадлар учун ReO суви таркибида барча муҳим электролитлари бўлган орал регидратация учун тайёр эритма ҳисобланади.
У натрий, хлорид, калий, магний, кальций ва гидрокарбонат ионлари билан бойитилган. Нимшўр таъми ReO сувини ҳатто кўнгил айниганида ҳам ичиш имконини беради.
Қандай қилиб қайт қилишнинг олдини олиш мумкин?
- Ўтириб ёки ётиб олинг. Чуқур нафас олинг.
- Жисмоний юкланишлардан, алкоголь, таркибида кофеин бўлган ичимликлар, ёғли ва аччиқ овқатлар истеъмол қилишдан чекланинг.
- Муз бўлагини шиминг ёки совуқ сув ичинг.
Манбалар
- https://www.verywellhealth.com/causes-of-nausea-and-vomiting-1298245
- https://www.mayoclinic.org/symptoms/nausea/basics/when-to-see-doctor/sym-20050736#:~:text=Make%20an%20appointment%20with%20your,along%20with%20nausea%20and%20vomiting
- https://www.mayoclinic.org/symptoms/nausea/basics/when-to-see-doctor/sym-20050736
- https://www.urmc.rochester.edu/encyclopedia/content.aspx?contenttypeid=56&contentid=2939
- https://www.webmd.com/digestive-disorders/understanding-nausea-vomiting-prevention
- https://www.eatright.org/fitness/sports-and-performance/hydrate-right/water-go-with-the-flow