Токсикоз:қандай қилиб ҳомиладорликнинг одатий кечишига қайтиш мумкин?
Ҳомиладорлар токсикози – бу ҳомиладор аёл организмидаги патологик ўзгаришлар мажмуи бўлиб, одатда ҳомиладорликнинг 13-16 ҳафтасида юзага келади. Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида кузатиладиган эрта токсикозлар анча одатий ҳисобланади, лекин ҳомиладорликнинг 34-40 ҳафтасида кечки токсикозлар ҳам ривожланиши мумкин. Токсикознинг энг кенг тарқалган кўриниши – кўнгил айниши ва/ёки қайт қилиш бўлиб, 10 нафар ҳомиладор аёлдан 8 нафари ундан азият чекади. Аксарият ҳолларда эрта токсикозлар ҳомиладорликнинг 16-20-ҳафтасигача тўхтайди, аммо баъзи аёлларда кўпроқ ҳам давом этиши мумкин.
Тиббиётда ҳомиладорларнинг ҳаддан ортиқ қайт қилиш каби алоҳида оғриқли ҳолат ажратиб кўрсатилади, у ўз ичига нафақат кучли кўнгил айниши ва қайт қилишни (кунига 4 мартадан ортиқ), балки тик ҳолатга ўтишда артерал босимнинг пасайиб кетиши, шунингдек қусуқ массалари билан суюқлик йўқотилиши оқибатида сувсизланишни ҳам олади. Чанқоқлик ва оғиз қуриши, чарчоқ ёки уйқучанликни ҳис қилиш, бош айланиши, мушакларнинг тортилиши, сийдик миқдорининг камайиши ва унинг хусусиятлари ўзгариши (тўқ ранги, кучли ҳиди) сувсизланиш белгилари ҳисобланади.
Ҳомиладорларда ҳаддан ортиқ қайт қилишнинг сабаблари аниқ ўрганилмаган, лекин бундай ҳолат олдинги ҳомиладорликда ёки яқин қариндошлар (она, сингил) да кузатилган бўлса, унинг юз бериш эҳтимоли ортади. Шунингдек, кўнгил айниши ва қайт қилиш хавфи ёш аёллар, семиз аёлларда, биринчи ёки кўп ҳомилали ҳомиладорликда анча юқори деб ҳисобланади.
1-расм. Ҳомиладорларда гидратация
Ҳомиладорларда сувсизланиш нимаси билан хавфли?
Ҳомила йўлдоши, ҳомила йўлдошининг қобиқлари ва ҳомила йўлдоши сувларининг тўғри шаклланиши учун етарлича миқдордаги сув зарур. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида дегидратация бачадон қисқаришини чақирувчи окситоцин даражасининг ошиб кетиши оқибатида вақтидан олдинги туғруққа олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳаддан ортиқ қайт қилиш натижасида артериал босим пасайиши ва аёл тўсатдан йиқилиши мумкин, бунда аёл ва ҳомиланинг жароҳат олиш эҳтимоли юқори бўлади.
2-расм. Ҳомиладор бўлмаган ва ҳомиладор, шунингдек эмизикли аёлларда сув мувозанати
Ҳомиладорлар сувсизланишнинг қандай ҳолларида врачга мурожаат қилиши зарур?
- Ҳомиланинг одатий ҳаракатлари ўзгарганида.
- Қон кетиши ёки йўлдош сувининг оқиб чиқиши бошланганида.
- Давомийлиги 12 соатдан ортиқ бўлган қайт қилиш ёки диареяда.
- Диурез жуда кам ёки умуман бўлмаганда.
- Ҳушдан кетиш, талваса ҳуружлари, онгнинг бузилишларида.
- Вақтидан олдин туғруқ бошланишидан дарак бериши мумкин бўлган бачадон қисқаришлари юзага келганда.
Қанча суюқлик ичиш керак?
Америка акушер ва гинекологлар коллегиясининг тавсияларига мувофиқ сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 8-12 стакан (1,9-3,0) литр сув ичиш зарур. Таркибида кофеин бўлган ичимликлар (кофе, энерготониклар) ва ширин газланган ичимликларни ичмаслик керак.
Турли профессионал ташкилотлар томонидан катта ёшдаги аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун тавсия этилган суюқлик миқдори жадвалда келтирилган.
1-жадвал. Аёлларнинг турли гуруҳи учун суюқликка бўлган кунлик эҳтиёж
Аёллар гуруҳи | ЖССТ, 2003 | АҚШ ва Канада, 2004 | Европа, 2010 |
---|---|---|---|
Катта ёшдаги аёллар | 2200 мл | 2700 мл | 2000 мл |
Ҳомиладорлар | 4800 мл | 3000 мл | 2300 мл |
Эмизикли аёллар | 5500 мл | 3800 мл | 2700 мл |
Нима ичиш зарур?
Дегидратацияда нафақат сув, балки организм учун зарур бўлган тузлар ҳам йўқотилади, шунинг учун сувсизланишни бартараф этиб, тузлар захирасини ҳам тўлдириш зарур. Бундан ташқари, оддий сув организмда узоқ сақланмайди, чунки суюқликнинг организмга тушиши бир вақтнинг ўзида уни сийдик билан чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Бунда тузлар суюқликни организмда тутиб қолиб, барча ҳужайра ва тўқималарни сув билан тўлиқ тўйинтиради. Шунинг учун ҳомиладорларнинг қайт қилишида таркибида тузлар (электролитлар), яъни натрий, калий, магний ва бошқалар бўлган мувозанатлаштирилган эритмалардан фойдаланиш афзал ҳисобланади.
Тиббий мақсадлар учун ReO суви
Тиббий мақсадлар учун ReO суви орал регидратация учун тайёр эритма ҳисобланади. Шуниси муҳимки, ReO суви таркибида барча зарур электролитлар (натрий, калий, магний, кальций), шунингдек организм ҳужайралари инсулинсиз ўзлаштирадиган қўшимча энергия манбаи – сорбитол мавжуд. ReO сувида консервантлар ва бўёвчи моддалар мавжуд эмас, ёқимли таъми эса унинг қўшимча афзаллиги ҳисобланади.
2-жадвал. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби | |
---|---|
Таркиби | Миқдори |
Na+ | 900 мг/л |
K+ | 160 мг/л |
Mg2+ | 50 мг/л |
Ca2+ | 50 мг/л |
Cl– | 1600 мг/л |
HCO3– | 300 мг/л |
Сорбитол | 90 мг/л |
Углекислота | 0,05-0,3% |
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000 |
Ҳомиладорлар учун ReO суви афзалликлари:
- мувозанатлаштирилган таркибга эга;
- сув-туз мувозанатини тиклашга ва уни сақлаб туришга ёрдам беради;
- таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ;
- ёқимли таъмга эга, уни ҳатто кўнгил айниганда ҳам ичиш осон;
- сувсизланиш белгиларини бартараф этади;
Ҳомиладорларда сувсизланишга қандай тўсқинлиқ қилиш мумкин?
- кўпроқ суюқлик ичиш – кунига 8-12 стакан (1,9-3,0 л);
- суюқ овқатлар (шўрвалар, мевалар, сабзавотлар) ни ейиш;
- чанқоқ ҳиссига эътиборлироқ бўлиш;
- куннинг иссиқ вақтида спорт машғулотлари билан шуғулланмаслик ва кўчада сайр қилмаслик;
- ҳар доим ўзи билан бир бутилка сув олиб юриш.
Адабиётлар рўйхати
- Рекомендации Американской коллегии акушеров и гинекологов. https://www.acog.org/womens-health/faqs/nutrition-during-pregnancy.
- Available at: https://www.nhs.uk/pregnancy/related-conditions/complications/severe-vomiting.
- Lee N., Saha S. Nausea and vomiting of pregnancy. Gastroenterol. Clin. North Am. 2011; 40 (2): 309-vii.
- Available at: https://www.healthline.com/health/pregnancy/dehydration#Next-steps.
- Available at: https://www.hydrationforhealth.com/en/hydration-science/hydration-lab/hydration-pregnancy-and-breastfeeding/#i22-adaptations-to-ensure-body-water-balance.