Дорихоналардан
олиш
Буюртма
бериш

Катталарда орал регидратация

Дегидратация: тушунчалар ва турлари

Дегидратация – бу патологик ҳолат бўлиб, бунда организм сувни истеъмол қилганига қараганда уни кўпроқ йўқотади.

Ичимлик суви бемалол бўлганида соғлом катта ёшдагиларда дегидратация кам учрайди, лекин у ҳар қандай одамда турли касалликлар ва ҳолатларнинг асорати сифатида, масалан, гипергликемияда  юзага келиши мумкин (1). Сув тери, ўпка, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизими орқали йўқотилиши мумкин (2).

 Дегидратацияда организм нафақат сув, балки электролитлар, энг аввало натрийни йўқотади.

Суюқлик ва натрий йўқотилишининг нисбатига боғлиқ ҳолда дегидратациянинг учта шакли ажратиб кўрсатилади:

  • изотоник (суюқлик йўқотилиши=натрий йўқотилиши);
  • гипертоник (суюқлик йўқотилиши > натрий йўқотилиши);
  • гипотоник (суюқлик йўқотилиши < натрий йўқотилиши) [1].
1-жадвал. Дегидратация асосий турларининг сабаблари (1)
Изотоник дегидратацияГипертоник дегидратацияГипотоник дегидратация
• Қайт қилиш

• Ич кетиши

• Кўп терлаш

• Куйишлар

• Буйрак касалликлари

• Гипергликемия

•Гипоальдостеронизм

• Иситма

• Тез-тез нафас олиш

• Қандсиз диабет

• Диуретиклар қабул қилиш

Дегидратацияни шунингдек унга сабаб бўлган омил хусусиятларига боғлиқ ҳолда таснифлаш мумкин:

  • суюқликнинг овқат ҳазм қилиш тракти орқали ҳаддан ортиқ йўқотилиши: қайт қилиш, ич кетиши, ич сурадиган воситаларни қабул қилиш, ошқозонни ювиш, оқма яраларнинг мавжудлиги;
  • суюқликнинг тери орқали ҳаддан ортиқ йўқотилиши: кучли тер ажралиб чиқиши, жисмоний юкланишлар, куйишлар, оғир дерматологик касалликлар;
  • суюқликнинг сийдик билан ҳаддан ортиқ йўқотилиши: сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилиш, ўткир ва сурункали буйрак касалликлари, сийдик чиқариш йўллари обструкцияси бартараф этилганидан сўнг сийдикнинг кучли ажралаб чиқиши, Аддисон касаллиги, гипоальдостеронизм, гипергликемия;
  • суюқликнинг қорин ичида йўқотилиши:  панкреатит, асцит, перитонит;
  • суюқлик йўқотилишининг ўрнини тўлдира олмаслик: фикрлаш ва руҳий ҳолатнинг бузилиши, иммобилизация, чанқоқни ҳис қилишнинг бузилиши, дори препаратлари дозасининг ошириб юборилиши ва оқибатда кома ривожланиши;
  • Бошқа сабаблар: сепсис, гипертиReOз, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, наркотикларни истеъмол қилиш [1].

Клиник картинаси

Унча оғир бўлмаган ва ўртача дегидратацияга қуйидаги белгилар хос:

  • чанқоқлик;
  • оғиз қуриши;
  • чарчоқ, уйқучанлик;
  • сийишлар сонининг ва сийдик ҳажмининг камайиши;
  • сийдикнинг ранги тўқ бўлиши;
  • бош оғриғи;
  • терининг қуруқлиги;
  • бош айланиши;
  • кўз ёши суюқлигининг йўқлиги.

Қуйидагилар оғир дегидратация учун хос ҳисобланади:

  • сийишлар сонининг кескин камайиши ёки умуман тўхташи;
  • ҳаракатланишга тўсқинлик қиладиган бош айланиши;
  • ортостатик гипотензия (горизонтал ҳолатдан тик ҳолатга ўтишда артериал босимнинг симоб устунидан >20 мм  га тушиб кетиши);
  • тахикардия;
  • иситма;
  • тери эластиклигининг пасайиши;
  • летаргия, уйқучанлик;
  • онгнинг чалкашиши;
  • кома (оғир беҳушлик)
  • талваса ҳуружлари;
  • шок [3].

Бир қараганда сувсизланиш унчалик хавфли ҳолат эмасдек кўринишига  қарамай, унинг асоратлари оғир бўлиши ва ҳатто ҳаётга таҳдид солиши мумкин.

Дегидратация асоратлари ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • психик ҳолатнинг ўзгаришлари;
  • буйрак етишмовчилиги;
  • “жигар шоки” ва “буйрак шоки” ривожланиши – гипоперфузия оқибатида бу органлар некрози;
  • лактатацидоз;
  • гипотензия;
  • ўлим [1].

Қуйидагилар оғир хавфли дегидратациядан дарак берадиган қизил байроқчалар ҳисобланади:

  • ориентирни йўқотиш, онгнинг чалкашиши;
  • кучли бош айланиши;
  • сутка мобайнида сиймаслик;
  • тахикардия;
  • талвасалар (4).

Ташҳислаш

Дегидратацияни ташхислашнинг олтин стандарти мавжуд эмас, шунинг учун клиник кўриниш ташхис қўйишга ёрдам беради. Кўпинча сийдик ва қон плазмасининг осмолярлигини аниқлашдан фойдаланилади, лекин бу кўрсаткичга сувсизланишнинг сабаби ва жараённинг ўтиш жадаллиги анча таъсир қилади. Қон плазмаси осмолярлигининг меъёрий қиймати 280-300 мОсм/л, сийдикнинг осмолярлиги эса — 600-1200 мОсм/л дан иборат бўлади. Осмолярлик бу кўрсаткичлардан юқори бўлганида сувсизланишни гумон қилиш мумкин.

Шуни ёдда тутиш керакки,  сийдик ҳажмининг камайиши ва осмолярлигининг юқорилиги нафақат дегидратацияда, балки юрак етишмовчилиги, жигар циррози, нефротик синдром ва сурункали буйрак касалликларида ҳам бўлиши мумкин.

Тана вазнининг 7 кун мобайнида ≥3% га пасайиши ва мочевина азотининг креатининга нисбатининг 10 дан юқори ўсиши дегидратациянинг бошқа белгилари ҳисобланади [1].

Дегидратацияни аниқлаш имконини берадиган инструментал усул қуйи ғовак венанинг ботиш қобилиятини ульратовуш текшируви ҳисобланади. Нафас олишда вена диаметрининг >50% га ўзгариши  томир ичидаги суюқлик ҳажмининг тушиши ва камайишидан далолат беради [5].  Бу текширувнинг натижасига  жигар циррози, сурункали юрак-қон томир касалликлари, ўпканинг сунъий вентиляцияси кабилар таъсир қилиши мумкин [6]. Дифференциал ташхислашга келганда, бунда бош вазифа  суюқлик йўқотилиши билан қон йўқотилишини фарқлаш ҳисобланади. Бу муҳим, чунки бу ҳолларда инфузион терапия тактикаси ва мақбул препаратлар турлича бўлади [1].

Даволаш

Дегидратацияни даволаш сув йўқотилишининг сабабларини аниқлаш билан бир вақтда йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиришга йўналтирилган.

Артериал босим ва юрак қисқаришлари сони кўрсаткичлари нормада бўлган енгил дегидратацияда орал регидратация, гипотензия ва тахикардия билан кечадиган оғир дегидратацияда эса  – вена ичига регидратация (кристаллоидларнинг мувозанатлаштирилган эритмаси, Рингер-лактат эритмаси, 0,9% ли натрий хлорид эритмаси) қўлланилади [7].

Агар пациент суюқлик ича олса, комбинациялашган регидратация: вена ичига юбориш ва орал регидратация бирга қўлланилади. Шуни қайд қилиш зарурки, ҳаддан ортиқ регидратация (кўпинча вена ичига юбориладиган) периферик шишлар ва ўпка шишига олиб келиши мумкин [1].

Дегидратацияга учраган пациентлар учун тавсиялар

  • сувни кичик қултумлаб ичинг;
  • таркибида электролитлар (тузлар) бўлган ичимликларни ичинг. Сувсизланишни коррекция қилиш учун махсус спорт ичимликлари ва эритмаларини ичиш мумкин.
  • музлатилган шарбат ёки бошқа ичимликларни шиминг;
  • муз бўлакчаларини шиминг;
  • агар дегидратация сув ичиш ва овқат ейишда оғиздаги оғриқлар билан юзага келган бўлса, сувни найча (трубочка) орқали ичинг.

Катталарга бир суткада 2-3 литр суюқлик ичиш тавсия этилади [9]. Беморларни жисмоний юкланишларга мувофиқ тарзда суюқлик захирасини тўлдиришга рағбатлантириш зарур.

1-расм. Катталарда регидратация алгоритми [8]

Изоҳ. Бу алгоритм қайт қилиш ва/ёки диарея оқибатида келиб чиққан дегидратацияда қўллаш учун мўлжалланган ва ҳомиладорларнинг бир оз/ўртача кўнгил айниши ва қайт қилишида қўлланилиши мумкин. Ундан ҳомиладорларнинг оғир дегидратацияси ёки ҳаддан ортиқ қайт қилиш ҳолларида фойдаланманг.

Профилактика

Дегидратациянинг олдини олишга оид тавсиялар:

  • ўзингизнинг суюқлик ичиш режимингизни олдиндан режалаштиринг. Агар сизнинг кун тартибингиз (иш ёки дам олиш) жуда кўп терлаш, жисмоний фаоллик ёки иссиқлик таъсири билан боғлиқ бўлса, ўзингиз билан таркибида сув ва электролит (туз)лар бўлган сув олиб юринг;
  • иссиқ кунларда, айниқса намлик юқори бўлганда жисмоний юкланишлардан  ва кўчада бўлишдан қочинг. Агар бу жуда зарур бўлса, кўчага чиқишни эрта тонгга ва қуёш ботгандан кейинга режалаштиринг.
  • атрофингиздаги болалар ва кекса ёшдаги шахсларни сув ичишга рағбатлантиринг.Таркибида тузлар бўлган ичимликларни афзал кўринг.
  • алкоголь истеъмол қилишдан қочинг, айниқса иссиқ кунларда, чунки алкоголь суюқлик йўқотилишини кучайтиради ва одамнинг дегидратациянинг эрта белгиларини сезиш қобилиятини бузади;
  • кўпроқ очиқ рангдаги ва эркин кийимларни кийинг;
  • шахсий елпиғичингиз ёки сувли спрейдан фойдаланинг
  • при пребывании на улице постарайтесь находиться в тени.
  • кўчада бўлганингизда соя жойда бўлишга ҳаракат қилинг.

2-расм. Тегишлича гидратация бўлиши учун маслаҳатлар (10)

Кўчада иссиқ ҳавода спорт юкланишларида суюқликни қўллаш бўйича тавсиялар

  • юкланишлар бошланишидан олдин 2 соат ичида 2 стакан ва юкланишлар бошлангунича 15 дақиқа олдин сув ичинг
  • юкланишларнинг ҳар 15-20 дақиқасида 0,5-1 стакан (агар бутилкадан ичаётган бўлсангиз 4-8 та ўртача қултум) суюқлик ичинг.

Тиббий мақсадлар учун ReO суви
(«Юрия-Фарм»)

Тиббий мақсадлар учун ReO суви орал регидратация учун фойдаланишга тайёр эритма ҳисобланади, таркибида зарур барча электролитлар ва сорбитол мавжуд.

Сорбитол организм ҳужайралари инсулин иштирокисиз ўзлаштирадиган энергиянинг қўшимча манбаи ҳисобланади.

ReO таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар мавжуд эмас ва у ёқимли таъмга эга.

2-жадвал. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби
ТаркибиМиқдори
Na+900 мг/л
K+160 мг/л
Mg2+50 мг/л
Ca2+50 мг/л
Cl-1600 мг/л
HCO3-300 мг/л
Сорбитол90 мг/л
Углекислота0,05-0,3%
Минерализация (мг/дм3): 2500-3000

ReO сувининг афзалликлари:

  • мувозанатлаштирилган таркибга эга;
  • сув-туз мувозанатини тиклаш ва сақлаб туришга ёрдам беради;
  • таркибида консервантлар, бўёвчи моддалар ва углеводлар йўқ;
  • ёқимли таъмга эга, уни ҳатто кўнгил айниганда ҳам ичиш осон;
  • сувсизланиш белгиларини бартараф этади;
  • диурезни нормаллаштиради, интоксикацияни пасайтиради (11).

Адабиётлар рўйхати

  1. Taylor , Jones E. Adult dehydration. Treasure Island (FL): StatPearls Publishing, 2021.
  2. Weinberg D., Minaker K.L. Dehydration. Evaluation and management in older adults. Council on Scientific Affairs, American Medical Association. JAMA. 1995; 274 (19): 1552-1556.
  3. Davis P. What are symptoms of dehydration in adults? Emedicinehealth.com. 2020.
  4. Available at: https://www2.hse.ie/conditions/dehydration/dehydration.html.
  5. Lamarche , et al. Role of point-of-care ultrasonography in the evaluation and management of kidney disease. Fed. Pract. 2018; 35 (12): 27-33.
  6. Long E., et al. Paediatric Research in Emergency Departments International Collaborative (PREDICT). Does respiratory variation in inferior vena cava diameter predict fluid responsiveness: a systematic review and meta-analysis. 2017; 47 (5): 550-559.
  7. Finfer S., et al., SAFE Study Investigators. A comparison of albumin and saline for fluid resuscitation in the intensive care N. Engl. J. Med. 2004; 350 (22): 2247-2256.
  8. Acute rehydration in adults MidCentral District Health Board. 2018.
  9. Gandy Water intake: validity of population assessment and recommendations. Eur. J. Nutr. 2015; 54: 11-16.
  10. Available at: https://oregoneyes.net/active-aging-hydration-for-active-adults.
  11. 11. Кирпач Г. RеО вода для медичних цілей – гармонія води та електролітів у пляшці. Современная фармация. 2021; 4.

Кириш соғлиқни сақлаш мутахассислари учун

Агар сиз соғлиқни сақлаш мутахассиси бўлсангиз,
ишни бошлаш учун Кириш тугмасини босинг.

Кириш