Алкоголь ичгандан кейинги асоратлар ва у билан бир вақтда кечадиган сувсизланишни қандай енгиш мумкин?
Алкоголли ичимликлар сийдик ҳайдаш таъсирига эга, улар суиистеъмол қилинганида дегидратацияга олиб келади. Ҳаддан ортиқ алкоголь ичишдан кейинги қусиш ҳам суюқлик ва тузлар йўқотилишига олиб келиши мумкин. Айнан сувсизланиш ичкиликдан кейинги карахтлик симптомлари – бош оғриғи, бош айланиши ва чанқоқлик пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Рис. 1. Симптомы похмелья
Ичкиликдан кейинги карахтликда нима қилиш керак?
Афсуски, алкоголдан кейинги карахтликни тез ва таъсирчан усул билан бартараф этишнинг имкони йўқ, чунки этил спиртининг заҳарли маҳсулотлари парчаланиши ва организмдан чиқарилиши вақт талаб қилади. Шунга қарамай, ўз организмингизга карахтлик синдромини енгишга ёрдам беришингиз мумкин. Қуйидаги чораларни қўллаб кўрса бўлади:
- бутун кун мобайнида кўпроқ суюқлик ичинг, таркибида электролит (туз)лар бўлган суюқликларни ичиш мақсадга мувофиқ;
- тўйиб ухлаб олиш зарур;
- бош оғриғидан рецепсиз бериладиган препаратни қабул қилинг;
- таркибида кофеин бўлган ичимликларни суиистеъмол қилманг, чунки улар сувсизланишни кучайтиради ва ошқозон шиллиқ қаватига таъсир қилади
- ҳаддан ортиқ қуёш нуридан қочинг;
- ошқозон шиллиқ қаватига таъсир қилмасдан қондаги қанд даражасини кўтариш учун оддий овқат (тост, крекерлар) ни истеъмол қилинг.
Қанча суюқлик ичиш керак?
Ичкиликдан кейинги карахтликда ичилиши зарур бўлган суюқлик миқдори бўйича аниқ тавсиялар йўқ. Умуман олганда бу ичилган алкоголь миқдори ва унинг ўткирлигига боғлиқ. Карахтлик белгилари мавжудлигида алкоголь суиистеъмол қилингандан кейинги бутун кун давомида бир неча дақиқа оралатиб 1-2 қултумдан сув ичиб туриш керак.
Нима ичиш зарур?
Алкоголли ичимликлар организмда сув-туз мувозанатини бузади, бунинг оқибатида бош оғриғи, ҳолсизлик ва серзардалик юз беради. Бу мувозанатни тиклаш учун таркибида электролитлар – натрий, калий, магний, кальций бўлган ичимликларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Бу юқорида санаб ўтилган белгиларни бартараф этишни тезлаштиради. Оддий сув ва газланган ширин ичимликлар таркибида электролитлар жуда паст концентрацияларда бўлади, шунинг учун сув-туз мувозанатини тўлиқ тиклай олмайди.
Тиббий мақсадлар учун ReO суви
ReO суви «Юрия-Фарм» корпорацияси томонидан тиббий мақсадлар, хусусан организмнинг сув-туз мувозанатини тиклаш ва сақлаб туриш учун махсус ишлаб чиқилган. ReO сувининг мувозанатлаштирилган таркиби организм йўқотган электролитларни тўлдириш имконини беради, сорбитол эса ҳужайраларга энергия беради. Ёқимли нимшўр мазаси туфайли ReO сувини ҳатто кўнгил айниб турганида ҳам кичик порцияларда ҳўплаб ичса бўлади.
Карахтликда қачон врачга мурожаат қилиш керак ?
Ичкиликдан кейинги карахтлик – бу бор-йўғи аксарият ҳолларда бир сутка ичида ўз-ўзидан ўтиб кетадиган ёқимсиз белгилар мажмуидир. Алкоголдан заҳарланиш – бу бошқа гап, у ҳатто одамнинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Агар сизда ва бошқа одамларда қуйидаги белгилар пайдо бўлса врачга мурожаат қилинг:
- онгнинг бузилиши;
- талвасалар;
- тана ҳароратининг пасайиши;
- секинлашган ёки доимий бўлмаган нафас олиш.
Қандай қилиб ичкиликдан кейинги карахтликнинг олдини олиш мумкин?
Карахтликни олдини олишнинг энг яхши усули – алкоголь ичишдан тийилиш. Лекин сиз барибир ичкилик ичишга қарор қилган бўлсангиз, карахтлик синдроми ривожланишининг олдини олиш ёки уни енгиллаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд.
- Етарлича сув ичинг. Алкоголнинг ҳар бир порцияси (25 мл ўткир ичимликлар, 100 мл вино, 259 мл пиво) дан кейин бир стакан ва уйқу олдидан яна бир стакан қўшимча сув ичишни одат қилинг.
- Углеводларга бой овқатларни истеъмол қилинг. Жигарранг гуруч ёки макаронлар алкоголнинг ўзлаштирилишини секинлаштириши мумкин.
- Электролитлар етишмовчилигини тўлдиришга ҳаракат қилинг. Масалан, бананлар ва авокадо таркибида кўп калий, ёнғоқда – магний, тузланган маҳсулотларда – натрий кўп бўлади.
- Ранги оч ичимликларни танланг, чунки уларда карахтликни кучайтирадиган ферментация маҳсулотлари камроқ бўлади.
- Избегайте газированных напитков, поскольку они усиливают всасывание алкоголя.
- Газланган ичимликлардан қочинг, чунки улар алкоголнинг сўрилишини кучайтиради.
2-расм. Карахтликнинг олдини олиш
Манбалар
- https://www.healthline.com/health/what-causes-a-hangover#effects-and-associated-symptoms
- https://letstalkscience.ca/educational-resources/stem-in-context/why-do-people-get-hangovers
- https://www.healthline.com/health/how-to-sober-up#in-the-morning
- https://newsnetwork.mayoclinic.org/discussion/consumer-health-when-is-a-hangover-an-emergency